26 окт 19:20
Янгиликлар
Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Унинг сўзларига кўра, мусобақага жиддий тайёргарлик кўрилган ва бир нечта самарали йиғинлар ўтказилган. Бироқ ҳозир асосий эътибор жароҳатдан тикланишга қаратилади.
"Жаҳон чемпионатидаги иштирокимни тиззамдаги жароҳат сабаб қолдиришга тўғри келди. Жуда кўп тайёрландим, бир нечта самарали йиғинлар ўтказдим. Аммо ҳозир тикланиш ва куч тўплаш муҳим. Кейинги мавсумга янада яхшироқ тайёрланаман", дейди Разамбек.
Спортчи уни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдириб, бу сафар уларни ғалаба билан хурсанд қила олмаганидан афсусда эканини айтди.
"Айнан шундай синовлар одамни чиниқтиради ва катта ғалабаларга етаклайди. Мен ҳали ўз сўзимни айтаман", деб ёзган спортчи.
Спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати Қозоғистонда ўтказилмоқда. Мусобақада эркин кураш беллашувлари старт олганича йўқ.


Фикрлар