02 сен 18:55
Янгиликлар
Бокс/ММА

"16 ноябрда дам оламан". Махачев асосий эътиборини Делла Маддаленага қарши жангга қаратганини айтди
UFC собиқ чемпиони россиялик Ислам Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши бўлажак жангга бор эътиборини қаратганини айтди.
Машғулот вақтида унинг дўсти ва жамоадоши Умар Нурмагомедов Исламга машғулотлардан дам олишни таклиф қилди. Шунда Махачев унга: "16 ноябрда дам оламан", — деб жавоб берди.
У катта эҳтимол, Делла Маддаленани мағлуб этгач ва чемпионликни қўлга киритгачгина дам олишни назарда тутган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар