29 ноя 07:01
Янгиликлар
Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман"
"Мен Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман ва унга нисбатан ҳаддан ташқари ҳурматим йўқ. У мен каби спортчи. Ислам мен каби инсон. Унинг ҳам қони меникидек оқади. Мен эришишни истаган ягона нарсам – бу титулни олиш.
Унинг ўз мероси, ўз тарихи бор, лекин бу унинг иши, меники эмас. Менинг ўз йўлим бор. Мен эришишни истаган нарсам учун кўп меҳнат қилдим ва унга таъзим қилиб ўтирмайман: "Оҳ, сен чемпионсан, сенга барча эҳтиромлар". Йўқ, мен ўзим чемпион бўлишни истайман.
Шунинг учун мен ундан камарни олиш учун жуда қаттиқ меҳнат қиламан. Ҳамма ҳайратда бўлгани учунгина кимнидир Худога тенглаштирмайман", – деди мағлубиятсиз эквадорлик жангчи Hablemos MMA нашрига берган интервьюсида.
Моралес ва Пратес ўртасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг 30 январь куни Торонтода бўлиб ўтадиган UFC 336 турнирининг иккинчи энг муҳим воқеаси ҳисобланади.

Фикрлар