28 ноя 15:48
Янгиликлар
Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..."
"Менимча, ҳамма сизни фаворит деб ҳисоблаганда бу жуда қийин. Ҳамманинг назарида сиз фаворит. Кимдир сиз осон ютасиз деб ўйлайди. Фикримча, бу психологик жиҳатдан жуда катта босим ўтказади. Гўё Гукешга ўйнаш осонроқ бўлади. Айнан Синдаров билан солиштирганда, гўё камроқ босим бўлади, мен шундай кўраман. Балки, мен адашаётгандирман.
Синдаровни эса ҳамма катта фаворит деб ҳисоблайди: "Гукешни қандай ютмаслик мумкин?" Билмадим, менимча, психологик жиҳатдан Синдаровга қийинроқ бўлади. Ва Гукеш, агар ўз формасини тикласа, умуман осон ютиши ҳам мумкин. Балки умуман тикланмас, ҳа, кўпроқ шундай бўлар (кулади).
Барибир, менимча, матч қийин бўлади. Яъни, ёки Синдаров осон ютади, ёки шунчаки қийин ўйин бўлади. Мен Гукешнинг осон ютиши мумкин бўлган вазиятларни кўрмаяпман. Лекин принципиал жиҳатдан Синдаровнинг ҳам енгил ютиши мумкин бўлган вазиятни кўряпман", - деди Есипенко YouTube'dagi ChessMaster подкастида.

Фикрлар