28 ноя 15:17
Янгиликлар
Футбол
Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди
"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо "Ноттингем Форест"дан учралган мағлубиятни (2:3) изоҳлади.
"Шубҳасиз, биз яхшироқ ўйнай оламиз. Бундай даражада натижага эришиш ва бу қадар кўп гол ўтказиб юбормаслик шарт. Айнан шу сабабли ютқазяпмиз.
Мен футболни фақат шундай тушунаман. Бирор нарса кўнгилдагидек кетмаётганда, ишлашда давом этиш ва ечим излаш керак. Ҳозир ҳаммаси бизнинг фойдамизга ишламаётгани каби, вазият ўзгариши ва омад биз томонга юзланиши мумкин", — дея Алонсонинг сўзларини келтиради Sky Sports.
"Челси" 12 ўйинда 16 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ноттингем Форест" эса мавсумдаги очколари сонини 12 тага етказиб, 14-поғонага кўтарилди.

Ҳавола :
Фикрлар