UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0 10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0 10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 09:36Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО 0 09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0 08:03Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирида мағлубиятсиз одимламоқда 0

28 ноя 13:44
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР

Ушбу жанг мағлубиятсиз одимлаётган Муҳаммад Мокаев эгалик қиладиган 60 кг вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун кечади.

Аввалроқ, ўзбекистонлик таниқли аралаш яккакураш устаси Санжар Зокиров навбатдаги жангини UFC собиқ вакили, Буюк Британия шарафини ҳимоя қилувчи Муҳаммад Мокаевга қарши ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу жанг расман ўз тасдиғини топди ҳамда ташкилотчилар томонидан эълон қилинди.

Жиу-житсу қоидалари асосида ташкил этиладиган Мокаев - Зокиров беллашуви 20 декабрь куни Дубайдаги "Hamdan Sports Complex" мажмуасида ташкил этиладиган ACBJJ 24 турнири доирасида ўтказилади.  

Маълумот учун, Санжар Зокировнинг ММАдаги рекорди 14 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил қилади. Асосий жангларини ONE промоушенида ўтказган. Ягона мағлубиятини сўнгги жангида қабул қилиб олган. У шу йил 17 июль куни ўтказилган ONE Fight Night 45 турнири доирасида Руслан Сатиевга имкониятни бой бериб қўйган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг