28 ноя 21:58
Янгиликлар
Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман"
Шунга қарамай, Мокаев дунёнинг энг кучли лигасига қайтишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган.
"Тўғриси, мен UFC`нинг энг ёш чемпиони бўлишни орзу қилганман, лекин ҳозирда ташкилотдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топаётганим учун менга энди фарқи йўқ. Мен уларнинг барча жангчиларини мағлуб этдим, ҳатто фаолиятим чўққисида ҳам эмас эдим", - деб ёзди Мокаев ижтимоий тармоқда.
UFC байроғи остидаги сўнгги жангида Муҳаммад Мокаев ҳакамларнинг якдил қарори билан Манель Капени мағлуб этганди. Капе январь ойида энг энгил вазн тоифаси чемпионлик камари учун жанг қилади.
26 ёшли доғистонлик жангчи ташкилотдан қўйиб юборилгандан сўнг тўртта профессионал ғалабага эришди, шу жумладан Brave CF чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Мокаев 20 декабрь куни Дубайдаги ACBJJ 24 турнирида ҳамюртимиз Санжар Зокировга қарши жанг қилади.

Фикрлар