UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0

04 апр 14:16
Янгиликлар

Теннис

18 ёшли Алькараз жаҳоннинг 11-ракеткасига айланган янгиланган рейтингда теннисчиларимиз пастлашда давом этади

Майами "Мастерс"и якунланганидан сўнг АТР теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Рейтингнинг Топ-10 лигида бир нечта ўзгаришлар кузатилди. Германиялик Александр Зверев испаниялик Рафаэль Надални Топ-3 дан чиқариб юборди. Надаль эса мос равишда 4-поғонага жойлашди. Майами "Мастерс"и финалчиси норвегиялик Каспер Рууд 1 поғонага кўтарилиб, 7-ўринга жойлашди. У россиялик Андрей Рублёв билан ўрин алмашди. Буюк Британия вакили Камэрон Норри эса кучли ўнликка кириишга муваффақ бўлди. Рейтингни сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. 

Мавсумнинг иккинчи "Мастерс" турнирида зафар қучган 18 ёшли Карлос Алькараз ўз ўрнидан 5 поғона юқорилаб, жаҳоннинг 11-ракеткасига айланди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Исмомин янгиланган рейтингда 8, Ҳумоюн Султонов эса 10 поғонага пастлади. Энг кучли пасайиш Санжар Файзиевда кузатилди. Теннисчимиз 51 ўрин пастлади. Сергей Фомин эса рейтингда яхшигина юқорилашга эришди. У ўз ўрнидан 64 поғона кўтарилди. Жўрабек Каримов ҳам 2 ўрин юқорилади, аммо Каримов афсуски, Топ-1000 дан ҳам чиқиб кетган.

АТР рейтинги. 4. 04. 2022 ҳолатига кўра:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 8420 очко
2. (2) Даниил Медведев (Россия) - 8410
3. (4) Александр Зверев (Германия) - 7195
4. (3) Рафаэль Надаль (Испания) - 7115
5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 5980
6. (6) Маттео Берреттини (Италия) - 4945
7. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 4380
8. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 4375
9. (9) Феликс Оже (Канада) - 3625
10. (12) Кэмерон Норри (Великобритания) - 3440
11. (16) Карлос Алькараз (Испания) - 3411

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

293 (285). Денис Истомин - 168

438 (428). Ҳумоюн Султонов - 89

574 (523). Санжар Файзиев - 62

788 (852). Сергей Фомин - 22

1181. (1079) Жўрабек Каримов - 8

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг