29 ноя 17:59
Янгиликлар
"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида
Уларнинг тўқнашуви 30 январь куни Торонтода бўлиб ўтадиган UFC 336 турнири кардидан ўрин олган бўлиб, ғолиб ярим ўрта вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпионлик камарини қўлга киритади.
"У новча жангчи. Ўнақай, тик ҳолатда жанг қилади. Ўйлайманки, бу ажойиб жанг бўлади, чунки мен ҳам ўнг қўлман. Унинг вазифасини осонлаштирмоқчи эмасман. Мен ҳам тик ҳолатда жанг қилмоқчиман. Рақибларни нокаут қилишни яхши кўраман. Бу менга ёқади. Унинг рақибларини нокаутга туширганини бутун дунё кўрган бўлса керак. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Айтадиган ягона гапим — мен ортга чекинмайман. Мен қаттиқ жангни хоҳлайман. 30 январь куни мен жангда ғалаба қозонаман ва камарни уйга олиб кетаман", - дея Моралеснинг сўзларини келтиради MMASucka портали.

Фикрлар