29 ноя 16:26
Янгиликлар
Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди
Мағлубият нималигини билмай келаётган Агит рақбини муддатидан олдин мағлуб этиб, WBC чемпионлик камарини илк бор муваффақиятли ҳимоя қилди. Кабайелнинг зарбаларидан кейин Неьсоннинг мураббийлари иккинчи раунд ўтиб бораётган паллада рингга оқ сочиқ улоқтиришди.
"Албатта, жанг қисқа бўлди, лекин мен чиндан ҳам қўлимдан келганини қилдим ва агар сиз тинмай меҳнат қилсангиз, якунда сизда ҳам шундай бўлади. Бу яхши кеча бўлишига шубҳа қилмаганман. Мен бунинг учун кўп машғулот ўтказдим, тинмай меҳнат қилдим ва бугун биз ғалаба қозондик", - деди Кабайел жангдан кейин берган интервьюсида.
Маълумот учун, 34 ёшли Агит Кабайел ўтган йилнинг февраль ойида Ар-Риёдда хитойлик Чжан Чжилейни муддатидан олдин мағлуб этиб, WBCнинг вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритган, июнь ойида эса Александр Усик барча камарларини, жумладан WBC камарини ҳам бўшатиб қўйганида, тўлақонли чемпион мақомига кўтарилган эди.

Фикрлар