UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

28 июн 09:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди

Александр Усик супер оғир вазн тоифасидаги учта чемпионлик камаридан воз кечганидан сўнг орадан бир кун ҳам ўтмай, WBC версияси бўйича вақтинчалик чемпион Агит Кабайел расман тўлиқ жаҳон чемпиони деб эълон қилинди.

Кабайел (27-0, 19 КО) энди WBC'нинг расмий супер оғир вазн чемпиони ҳисобланади.

33 ёшли Агит ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Александр Усикнинг қарорини ҳурмат билан қабул қилганини таъкидлади. 

Кабайел вақтинчалик чемпионлик камарини Чжан Чжилей ва Дамиан Книбани муддатидан аввал мағлуб этган ҳолда икки марта муваффақиятли ҳимоя қилиб, шундан сўнг Усик билан бирлаштирувчи жанг ўтказишга даъвогарлик қилиб келаётган эди.

Аввалроқ Турки Ал аш-Шайх Усикнинг чемпионлик камарларини яна бир бор ҳимоя қилиши, бу сафар йил охирида Германиядаги тўлиб-тошган футбол стадионида жанг ташкил этишни режалаштирган эди. Бироқ ўтган ойда Рико Верхувенга қарши баҳсдаги ишончсиз чиқиши ортидан 39 ёшли боксчининг келажаги бўйича турли саволлар пайдо бўлди.

Кабайел The Ring нашрига берган интервьюсида Усик ва Верхувен ўртасидаги жанг натижасини сабр билан кутишини айтган эди. Бироқ Мисрдаги ўша учрашувдан бир ой ўтар-ўтмас, у тарихий ютуқ соҳиби сифатида эътироф этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг