29 ноя 14:22
Янгиликлар
Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди
Бугунги кун доирасида етти нафар чарм қўлқоп устамизнинг чорак финал жангларида рингга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Қувонарлиси, кундузги дастурда ўз жангларини ўтказган уччала боксчимиз ҳам ғалаба қозониб, Жаҳон кубогининг 1/2 финалига йўл олди.
-48 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Фарзона Фозилова чорак финалда польшалик Анжелика Кристафорскани катта устунлик эвазига 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
-55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асилбек Жалилов англиялик Абдул Бартонни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди.
-60 кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз Самандар Олимов эса қирғизистонлик Париж-2024 Олимпиадаси кумуш медали совриндори Мунарбек Сейитбек Улууни 5:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди ва у ҳам ярим финалга йўл олди.
Соат 16:00да кечки дастур жанглари бўлиб ўтади ва унда яна тўрт нафар боксчимиз ярим финал чиптаси учун рингга чиқади.




Фикрлар