29 ноя 07:32
Янгиликлар
Футбол
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди
АПЛ 12-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" — "Брентфорд" ўйинида "Қизил иблислар" "сухой" ҳисобда ютқазишди.
Меҳмонларнинг 34 ёшли ҳужумчиси Каллум Уилсон 19 ва 32-дақиқаларда гол уриб, ҳисобни 0:2 ҳисобига келтирди. Танаффусдан сўнг 82-дақиқада Кристоффер Айер, 90+1 дақиқада Кевин Шаде ўз ҳисобига гол ёздириб, ҳисобни ўта йирик кўринишга олиб келди. Қайд этиш керакки, Данго Уаттара жамоасининг учта голига ассистентлик қилди.
“Брентфорд” АПЛда 12 ўйиндан сўнг 20 очко билан бешинчи, МЮ эса 8 очко билан ўн тўққизинчи ўринда бормоқда.
Ҳавола :
Фикрлар