24 май 13:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Мен ҳам, Германия ҳам тайёр". Кабайел Усик билан жангга розилик билдирди
WBC’нинг вақтинчалик чемпиони, германиялик Агит Кабайел украиналик Александр Усикка қарши жанг қилишга тайёрлигини билдирди.
"Александрни табриклайман. Ва мен у билан жанг қилишни хоҳлайман. Мен бу жангга тайёрман, Германия ҳам бу жангга тайёр. Келинг, буни амалга оширамиз", — деди Кабайел жангдан кейин.
Аввалроқ Турки ал аш Шайх Усик — Кабайел жангини ташкил қилиш истагини билдирган, украиналик чемпион эса бу таклифни қабул қилганди.
Ҳавола :
Манба : DAZN Boxing
Фикрлар