29 ноя 14:53
Янгиликлар
Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!"
Ҳиндистонлик шахматчи ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаровнинг фикрини қўллаб-қувватлади. Гукеш ғалабали партияларнинг йўқлиги доскада қизиқарли кураш йўқлигини англатмаслигини таъкидлади. Хусусан, у тўртинчи партиянинг дебютида фарзин билан қўллаган b1 (9.fb1) юришини қайд этди.
"Мен ҳам Жавоҳир каби фикрдаман. Агар икки кучли ўйинчи яхши партия ўтказса, дуранг энг эҳтимолий натижадир. Лекин, менимча, кўп нарса қизиқарли бўлади. B1 га кўчиш — бу жуда чиройли ғоя. Мен уни ўйнашим керак эди. Биз қизиқарли нарсаларни амалга оширяпмиз, лекин иккаламиз ҳам яхши ўйнаяпмиз, иккимиз ҳам кучли ўйинчилармиз. Ҳали олдинда кўп партиялар бор", — деди амалдаги жаҳон чемпиони.
"Биз бир-биримизга тенг кучли рақиблармиз". Гукеш Женева ва Сингапурдаги ўйинларни солиштирди
Доммараджуга шунингдек, ҳозирги чемпионлик жангининг бошланишини 2024 йилда Сингапурда хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон шахмат тожи учун бўлган ўйин билан солиштириш сўралди.
Ҳиндистонлик шахматчининг сўзларига кўра, ҳозирги ўйин иштирокчиларнинг иккаласи томонидан ҳам кўпроқ барқарор ўйин билан фарқланади.
"Сингапурда, албатта, кўпроқ кўтарилишлар ва аксинча, тушишлар бўлган. Бу ерда шахмат жуда юқори даражада, биз иккимиз ҳам бир-биримизга тенг кучли рақиблармиз. Менимча, бу асосий фарқ", — деди Гукеш.
Бешинчи партия бугун, 29 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00`да бошланади. Жавоҳир Синдаров оқ доирада ўйнайди. Олтинчи партия 30 ноябрга белгиланган, шундан сўнг, 1 декабрь куни шахматчилар иккинчи дам олиш кунига эга бўладилар.

Фикрлар