UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси қайд этаётган натижалардан ОНЛАЙН 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0

23 окт 16:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Хабибдан учралган мағлубият ҳақида: "Барчаси ҳаққоний бўлди"

UFC жангчиси Конор МакГрегор Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Olamsport.com сайти спортчи ўз ижтимоий тармоғида қолдирган хабарининг ўзбекча талқинини эътиборингизга ҳавола этади. 


"Спорт нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, биринчи раундда у ғалаба қозонди. Тўғри, у аниқ зарбалар бера олгани йўқ. Лекин, барибир менга қараганда яхшироқ кўринди. Жанг томонлама олиб қарасак мен биринчи раундда ютдим. Зарбаларим ўз манзили томон етиб борди. Рақиб деярли бутун раунд давомида "сетка" олдида мени оёқлари билан қисиб олди.

Иккинчи раунд. У мендан қочиб юрди. Аммо, кейин ўнг томондан зарба берди ва бу раундни ўзгартириб юборди. Жанг боришига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бу жуда яхши зарба бўлганди.

Мен зарба ўтказиб юборганимдан сўнг яна қайтишга ҳаракат қилдим. Аммо, у мени "ўчириб қўйди". Бу спорт ва у ақлли қарор қабул қилди. Бу орқали рақиб ташаббусга эга бўлди. Ажойиб иш.

Бу мен учун дарс бўлди.

Учинчи раунд. Мен фаолиятимдаги энг ёмон раунддан сўнг қайтдим ва уни ортда қолдирдим. Яна олдинга боряпман, уни таслим этмоқчиман ва жанг қилишга тайёрман.

Тўртинчи раунд. Мен ўз савиямга мос равишда тиклана олмадим. Бу менинг хатоим.

Баъзи вазиятларда менинг қўлим баланд келди. Кейин ташаббус яна у томонга ўта бошлади. Мен ёмон позицияга тушиб қолдим - раунд тугашига эса яна уч дақиқа вақт бор эди. Позициямни қайтариб олиш учун ҳаракат қиляпман. Сўнгра "сетка"га орқа қилиб вертикал ҳолатга тушдим.

Бу ерда эса қўлим билан ҳаракат қилишни истамай хатога йўл қўйдим. У орқамга ўтиб олди ва мен ютқаздим - барчаси ҳаққоний ва адолатдан бўлди.

Нима дейишим мумкин? Ажойиб жанг, менга ёқди.

Мен яна тайёргарлик кўраман ва тўлиқ ўзимга ишонган ҳолда қайтаман.

Реванш ўтказилмайдими? Майли. Мен навбатда турган кейинги рақиб билан учрашаман. Барчаси ўзимга боғлиқ.

Яқинда кўришамиз. Мухлисларим, сизларни яхши кўраман", - деб хабар қолдирди МакГрегор Инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, МакГрегор Хабибга қарши жангнинг тўртинчи раундида мағлуб бўлганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг