UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0

16 сен 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди

Теглар :  Дана УайтUFC 331
Келаётган дам олиш куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 331 турнири иштирокчилари ташкилот раҳбари Дана Уайт томонидан эълон қилинган махсус бонус учун курашадилар.

Лига раҳбарининг сўзларига кўра, 50 000 долларлик махсус бонус UFC`нинг телевидениядаги ҳамкори бўлган Paramount платформасида "Gangsterlend" (Tulsa King) сериалининг иккинчи мавсуми чиқиши муносабати билан таъсис этилди.

"Paramount билан шартнома имзолашимдан анча олдин, мен сизларга "Gangsterlend"нинг катта мухлиси эканлигимни айтганман. Бу телевидениядаги энг яхши сериаллардан бири ва унинг иккинчи мавсуми премьераси шу жума куни, яъни Лос-Анжелесдаги UFC 331 турниридан бир кун олдин Paramount+ платформасида бўлиб ўтади.

Шу сабабли, фақат бир оқшом учун биз октагонга бироз ҳақиқий тартибсизлик (хаос) қўшамиз. UFC 331 турнирида биз "Ҳақиқий хаос" бонусини жорий қиламиз. Менинг фикримча, уни энг кўп лойиқ бўлган жангчи 50 000 доллар мукофот олади", — деди Уайт.

Албатта, янги бонус анъанавий 100 000 долларлик турнир бонусларини (тўрт нафар ажралиб турган жангчи учун) ва муддатидан олдин ғалаба қозонганлар учун бериладиган 25 000 долларлик бонусларни бекор қилмайди. Яъни, бу қўшимча мукофот пули бўлади. 

Аввалроқ ташкилот раҳбари "Gangsterlend" сериали ижодкорлари британиялик топ енгил вазнли жангчи Пэдди Пимблеттга рол таклиф қилиш учун у билан боғланганликларини айтиб ўтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг