UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0 14:44Асадхўжа Мўйдинхўжаев эртанги жанги олдидан Англияда очиқ машғулот ўтказди (ВИДЕО) 0

21 дек 12:39
Янгиликлар

Футбол

2021 йилги Суперлигада нечта жамоа иштирок этади? Диёр Имомхўжаев якуний жавобни айтди

Футбол мухлислари ўртасида шу савол кўтарилишига сабабчи бўлган инсонлар орамизда бор экан, ривожланиш бўлмайди.

Қуйидаги фикрларни яхшилаб ўқиб чиқишингизни ва шу савол қийнаётган инсонларга тарқатишингизни сўрайман.

28 ноябрь куни ЎФА Ижроқўми йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ЎзПФЛ вакилининг Суперлигада 14 та, Пролигада 10 та клуб иштирок этиши борсидаги таклифи тасдиқланди. "Арал" клубининг истисно тариқасида Про-лигада иштирок этишига ҳамма бир овоздан рози бўлди. Йиғилишда ЎФА президенти ва Ижроқўм аъзолари иштирок этди. Кейинчалик ЎФА президентининг топшириғи билан Мурат Камалов ҳамда Дилмурод Набиев билан шахсан суҳбатлашдик. Бу инсонларнинг барчаси Президент ташаббуси тўла қўллаб-қувватланиши ва албатта ФИФА талаблари ҳурмат қилинишини маълум қилишди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган материалда Суперлига сўзи аллақачон Пролига қилиб ўзгартирилган. Биз ҳеч бўлмаса Суперлига ва Пролига ўртасидаги спорт принципларини ҳурмат қилишимиз керак.

Бугунги воқеалар фонида "Нефтчи" мухлисларида кўплаб саволлар пайдо бўлгани рост. Биз "Нефтчи" клубини ҳурмат қиламиз, унинг шонли тарихи ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Ва умид қиламизки, унинг бугунги мухлислари ҳам Суперлигага мард бўлиб, спорт принципи билан чиқишни афзал билишади. Ўз уйида кетма-кет уч ўйинни бой берган клубнинг Суперлигада пайдо бўлиб қолиши ЎзПФЛ олиб борган шунча меҳнатни бир пул қилибгина қолмай, ҳамманинг кулгусига ҳам сабаб бўлади.

Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидур. 2017 йил "Нефтчи" Олий лигада 15-ўринни эгаллади, аммо Суперлигада олиб қолинди (қайтага "Машъал" Суперлигадан тушириб юборилди). Бугунимиз аниқ кўрсатиб турибдики, бундан "Нефтчи" ҳеч қандай хулоса чиқармаган, ўз меҳнатлари билан элитага қайтган "Машъал" эса бугун ундан яхшироқ ҳолатда. Биз мана шу сабоқни унутмаслигимиз керак.

Ҳа, айтганча, Суперлига иштирокчилари сонининг 16 тага етказилиши борасидаги интрига менга икки йил аввалги ҳолатни эслатяпти. Ўшанда икки клуб сунъий равишда Суперлигага қўшилди. Аммо бу на "Динамо"га фойда келтирди ва на "Сурхон"га. Биз бу каби ишларга тўла қаршимиз. Масаланинг қизиқ тарафи шундаки, ўшанда ҳам миш-мишлар Сурхон ортида турган мураббий сабаб болалаганди. Бугун ўша мутахассис Фарғонада пайдо бўлиб, ишни яна интригадан бошламоқчи кўринади. Биз Хайрулла Бозоров билан суҳбатда "Нефтчи"ни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдик. Мен бу инсонга ишонаман ва умид қиламанки, ҳаммаси табиий жараён билан рўй беради. "Нефтчи"нинг узоқ танаффусдан кейин Истиқлолга қайтганиёқ шунинг дебочаси эди. Дисквалификациядан қайтаётганлар эса ақл-хушларини йиғиб, ҳалол меҳнат билан "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқишади деб умид билдираман. Буёғига уларга омад тилаймиз.

2021 йилги мавсум Суперлигада 14 та клуб иштирок этади!", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг