UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

25 июн 13:56
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

2026 йилги қишки Олимпиадага мезбон аниқланди

Халқаро «Олимпия куни» катта шодиёна билан нишонлангач, Лозаннада ХОҚнинг 134-сессияси иш бошлади.

Унда кун тартиба қўйилган энг асосий масала 7 йилдан сўнг бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбон шаҳар номини аниқлаш бўлди.

2026 йили ўтказиладиган Олимпиадага номзод шаҳарлар орасида Италиянинг Милан ва Кортина д’Ампеццо (биргаликда) ҳамда Швециянинг Стокгольм шаҳарлари сўнгги босқичигача етиб келишди. Якуний овоз бериш натижаларига кўра, XXV қишки Олимпия ўйинларига Милан ва Кортина д’Ампеццо шаҳарлари мезбон, деб топилди. Ушбу мусобақа 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари ўтказилади.

Маълумот учун, Кортина д’Ампеццо шаҳрининг ўзи 1956 йили VII қишки Олимпиадага мезбон бўлган. Италиянинг бошқа бир шаҳри Турин 2006 йилги қишки Олимпия ўйинларини қабул қилган эди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги қишки Олимпиада Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг