07 окт 15:50
Янгиликлар
2036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор!
Якуний мезбон 2029 йил ўрталарида овоз бериш орқали аниқланади.
Ҳозирда Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Қатар, Жанубий Корея, Жанубий Африка ва Туркия ХОҚ билан доимий мулоқот босқичида бўлиб, 2036 йилги Олимпиадани қабул қилиш истагини билдирган.
Янги номзодлар ушбу жараёнга 31 октябргача қўшилиши мумкин. Амалдаги лойиҳалар ноябрь ойида Олимпия ўйинларининг бўлажак мезбонлари бўйича комиссияга виртуал тарзда тақдим этилади. Шундан сўнг 2036 йилги ўйинлар учун янги даъвогарлар қабул қилинмайди.
ХОҚ номзодларнинг дастлабки техник баҳолашини 2027 йил мартигача якунлашни режалаштирмоқда. Шундан сўнг Ижроия қўмитаси қисқартирилган рўйхат билан стратегик мулоқот босқичини бошлайди. Кейинги саралаш 2028 йил декабрида ўтказилади. Унда чекланган сондаги “афзал мезбонлар” танланади ва улар билан мақсадли мулоқот бошланади. Якуний қарор эса 2029 йил ўрталарида ХОҚ сессиясида ташкилотнинг 100 дан ортиқ аъзоси овоз бериши орқали қабул қилинади.
Фикрлар