UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 окт 15:18
Янгиликлар

Бокс рейтинги

WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани?

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Сентябрь ойи рейтингидан 8 нафар боксчимиз ўрин олган. Кутилмаганда ўтган ойда 6-ўринда бўлган икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов минимал вазн рейтингидан чиқарилди. 

Ҳамюртларимиздан Бектемир Мелиқўзиев ва Муҳаммад Шехов ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни ўзларида сақлаб қолишди. 


Боксчиларимизнинг WBA рейтингидаги ўрни:

Ҳасанбой Дўсматов (минимал вазн) - рейтингдан чиқарилди (ўтган ойда 6-ўринда эди (чемпион - Рафаэль Рикардо);

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 1-ўринда қолди (чемпион - Наоя Иноуэ);

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - 3-ўринда қолди (чемпион - Наоя Иноуэ);

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 9-ўринга пастлади (ўтган ойда 8-ўринда эди) (чемпион - Брэндон Фигуэро);

Сирочбек Исмоилов (енгил вазн) - 13-ўринда қолди (чемпион - вакант);

Руслан Абдуллаев (биринчи яримўрта вазн) - 13-ўринда қолди (чемпион Гари Рассел)

Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) - 8-ўринда қолди (чемпион - Жек Кэттералл);

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - 7-ўринда қолди (чемпион - Жарон Эннис);

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 1-ўринда қолди (чемпион - Жейми Мунгия).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг