UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

07 окт 12:12
Янгиликлар

Бокс рейтинги

11 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз!

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC)нинг сентябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди, унда Шоҳжаҳон Эргашевнинг юқорилаганини кўришимиз мумкин.

Ташкилот бошқалардан фарқли равишда Топ-40 рейтингни тақдим этади. Бу сафар ҳам дунёнинг энг нуфузли йўналиши ҳисобланган WBC версияси рейтингидан 11 нафар ўзбекистонлик боксчи жой олган. Бир вазнда уч нафар чарм қўлқоп устамизни кўриш мумкин.  

Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов янгиланган рейтингда ўтган ойдаги 11-ўрнини сақлаб қолди. Вазн чемпиони Агит Кабайел бўлиб турибди. Рейтингнинг поғонасини собиқ чемпион Тайсон Фьюри банд этган. Супероғир вазн рейингидан жой олган яна бир боксчимиз Лазизбек Мулложонов уч поғонага пастлаб, 25-ўринга тушди. 


Боксчиларимизнинг рейтинги билан танишинг: 

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов (+101, 6 кг) - 11-ўринда қолди (аввалги ойда ҳам 11-ўринда эди) (чемпион Агит Кабайел);

Супероғир вазн: Лазизбек Мулложонов (+101, 6 кг) - 25-ўринга тушди (аввалги ой 22-ўринда эди) (чемпион Агит Кабайел);

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев - 6-ўринга тушди (аввалги ой 5-ўринда эди) (чемпион - Кристиан Мбилли);

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Нурислом Исмоилов 28-ўринни сақлаб қолди (ўтган ойда ҳам 28-ўринда эди) (чемпион - Кристиан Мбилли);

Биринчи ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов - 8-ўринга пастлади (ўтган ой 7-ўринда эди) (чемпион - Себастьян Фундора);

Биринчи ярим ўрта вазн (63,5 кг): Мужибилло Турсунов 28-ўринга кўтарилди - у ўтган ой 29-ўринда қайд этилганди (чемпион - Далтон Смит);

Биринчи яримўрта вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев - 31-ўринга кўтарилди (ўтган ой 32-ўрин эди) (чемпион - Далтон Смит);

Биринчи яримўрта вазн (63,5 кг): Руслан Абдуллаев - 35-ўринда қолди (ўтган ойда ҳам 35-ўрин эди) (чемпион - Далтон Смит);

Енгил вазн (61,23 кг): Сирочбек Исмоилов - 15-ўринга юқорилади (ўтган ойда 16-поғонада эди) (чемпион - Вильям Зепеда);

Иккинчи энг енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойда бўлгани каби 3-ўринда қолди (чемпион - Наоя Иноуэ);

Иккинчи энг енгил вазн (55,3 кг): Муҳаммад Шехов - 9-ўринга кўтарилди (ўтган ой 10-ўрин эди) (чемпион Наоя Иноуэ);

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг