07 окт 09:47
Янгиликлар
Спорт курашлари, Бокс/ММА
Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР
UFC`нинг собиқ ярим енгил вазн тоифаси вакили Забит Магомедшарипов Real American Freestyle (RAF) лигасида ўзининг дебют жангини ўтказади.
Россиялик аралаш яккакураш устасининг рақиби UFC`да фаолият юритаётган грузиялик жангчи Гига Чикадзе бўлади. 35 ёшли Магомедшарипов ва Чикадзе ўртасидаги жанг 14 ноябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳридаги "Этиҳад Арена"да — RAF турнири доирасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Магомедшарипов мусобақаларга қайтган эди: Истанбулда бўлиб ўтган ACBJJ 22 турнирида у жиу-житсу қоидалари бўйича марокашлик Юссеф Залални ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Россиялик спортчи учун бу узоқ танаффусдан кейинги илк жанг бўлганди — у охирги марта 2019 йилнинг ноябрида октагонга кўтарилиб, ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори эвазига Келвин Каттарни мағлубиятга учратган эди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар