UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 окт 13:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО

Енгил вазн тоифасида (61 кг гача) UFC`нинг 33 ёшли амалдаги чемпиони, россиялик Пётр Ян грузиялик Мераб Двалишвили билан бўладиган учинчи жангига 18 кун қолганида қандай спорт формасида эканини кўрсатди.

Уларнинг қарама-қаршилиги 24 октябрь куни Абу-Даби (БАА) шаҳрида бўлиб ўтадиган йилнинг сўнгги рақамли UFC 333 турнирининг асосий воқеаларидан бири бўлади.

Пётр профессионал аралаш яккакурашлар (ММА) жангчиси сифатидаги фаолиятини 2014 йилда бошлаган. Россиялик спортчининг ҳисобида 20 та ғалаба (шундан саккизтаси муддатидан олдин) ва 5 та мағлубият бор.

6 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган UFC 323 турнирининг марказий жангида Пётр грузиялик Двалишвили билан тўқнаш келган эди. Бу жанг спортчилар учун реванш ҳисобланарди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Ян ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори эвазига ғалаба қозонганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг