UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0 17:51Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат беришди 0 17:30"Реал" "Ливерпуль"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи 0 17:09Алекс Волкановски кимларни ММА тарихидаги энг зўри деб ҳисоблашини айтди 0 16:48Трамп АҚШда аёллар боксини тақиқламоқчи 0 16:27Алматида 20 ёшли қозоғистонлик жаҳон чемпиони ўлдириб кетилди 0 16:06Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади 0 15:45"Ҳумо" кутилмаганда тажрибали дарвозабони билан шартномани бекор қилди 0 15:24"Ред Булл" 2025 йилги мавсум учун таркибини эълон қилди 0 15:03Бокс бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати 2025 йилда ўтказилади 0

24 май 13:50
Янгиликлар

Теннис

19 ёшидаёқ "Улкан тож" совринини ютган афсона - Рафаэль Надаль ҳақида

Теглар :  НадальТеннис
Бир неча кундан сўнг теннис оламида йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланган "Улкан тож" туркумидаги "Ролан Гаррос" турнири старт олади.

Olamsport.com архивидан:

Ушбу мусобақа ҳақида гап кетганида теннис мухлислари кўз ўнгига грунт кортлар қироли - Рафаэль Надаль келади. Ана шу нуфузли мусобақа олдидан дунё тенниси юлдузи, испаниялик торридо Рафаэль Надаль ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этишга қарор қилдик.

Тўлиқ исми - Рафаэль Надаль Парера. 1986 йилнинг 3 июнида Испаниянинг Мaнакор шаҳрида дунёга келган. Отаси Себастьян Надаль - бизнесмен, шахсий суғурта компания ва ресторанига эга. Онаси - уй бекаси. Мария Исабель исмли синглиси бор. Рафа уч ёшидан теннис билан шуғулланишни бошлайди. Унга ёшлигидан теннис сирларини амакиси Тони Надаль ўргатиб келган. Надаль ёшлигида теннисдан ташқари футбол билан ҳам тенгма-тенг шуғулланиб боради.

Саккиз ёшга тўлган Рафаэль ўн икки ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида ўз минтақасида тенгсиз деб топилади. Ўн икки ёшида Испания ва Европада ўз ёшида кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритади, шу билан бирга футболни хам ташлаб қўймайди. Шунда отаси унга футболни ёки теннисни танлаши кераклигини айтади. Надаль теннисни танлайди ва футбол билан шуғулланишни тўхтатади.

Рафаэль Надаль ўн тўрт ёшга тўлганида Испания теннис федерацияси томонидан унга Барселонага кўчиб ўтиш таклифи берилади. У ерда теннис сирларини янада чуқурроқ ўрганиш мумкин эди. Аммо отаси бунга кўнмайди. Гап шундаки, отаси унинг ўқиши пасайиб кетишидан хавфсирайди. Кейин амакиси Тони Надаль ҳам яхши теннисчи бўлиш учун албатта Америка ёки бошқа юртларга чиқиш шарт эмаслигини, ўзи туғилиб ўсган жойда ҳам яхши теннисчи бўлиб етишиши мумкинлигини айтади. Шундай қилиб, Рафа Монакорда қолади ва теннис учун керак бўлган барча ҳаражатларни Испания теннис федерацияси эмас, балки унинг отаси қоплайди.

Надаль ўн беш ёшида профессионал теннисдаги фаолиятини бошлайди. Ўша йили Надаль иккита ITF мусобақасида қатнашади. Қаҳрамонимиз 2002 йили, 16 ёшида ўсмирлар ўртасидаги "Уимблдон"' мусобақасининг ярим финалга қадар етиб боради. 2003 йил иккита "Челленжер" мусобақасида зафар қучиб, катталар ўртасидаги "Уимблдон"нинг учинчи даврасигача етиб боради. 

Рафа 17 ёшидаёқ дунё рейтингнинг 51-ўрнигача кўтарила олган.

2004 йил "Австралия Опен"нинг учинчи даврасида Лейтон Хьюиттга уч сетда мағлуб бўлади. Март ойида Маямидаги "Мастерс"да Рожер Федерерни мағлуб этиб шов-шувга сабаб бўлади. 18 ёшу 6 ойлик бўлган Надаль Испания терма жамоаси билан илк бор "Дэвис кубоги"да ғалаба қозонади. АҚШ терма жамоасига қарши ҳал қилувчи баҳсда ҳисоб 2-2 бўлиб турган вазиятда, дунё рейтинги пешқадами Энди Роддик устидан ғалаба қозонади.

2005 йилги "Австралия Опен" мусобақасининг тўртинчи даврасида яна ўша Лейтон Хьюиттга, бу сафар беш сет якунига кўра имкониятни бой беради. Икки ой ўтиб Майамидаги "Мастерс" финалида Федерерга қарши кортга чиқади. Сетлар бўйича 2-0 хисобида олдинда бораётган Надаль якунда беш сетда 6/2,7/6,6/7,6/3,6/1 ҳисобида мағлуб бўлади (ўша вақтлар "Мастерс"лар беш сетдан иборат бўлган). Бу учрашув ҳам ўша пайт катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Шундан сўнг, Надаль грунт (тупроқли кортлар) мавсумини аъло даражада ўтказиб, кетма-кет 24 учрашувда ғалаба қозонади ва машҳур Андре Агассининг рекордини янгилайди. Аввалига Монте-Карло "Мастерс"и финалида аргентиналик Гильермо Корияни, кейин Барселонада мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида ҳамюрти Хуан Карлос Феррерони, Римдаги "Мастерс"да яна ўша аргентиналик Гильермо Корияни мағлуб этади. Бу ғалабалар унга жаҳон рейтингида бешинчи ўринга кўтарилиш имконини беради. Бу муваффаққиятлар Рафаэль Надални Франция очиқ чемпионати фаворитига айлантирди. Қахрамонимиз ярим финалда Рожер Федерерни мағлуб этади. Финалда эса, аргентиналик Мариано Рубен Пуэртани мағлуб этади ва эркаклар орасида "Ролан Гаррос"да илк бор қатнашиб, ўша йилиёқ чемпион бўлган илк теннисчи сифатида тарихга киради. Бу ғалаба Надални рейтингда учинчи ўринга кўтарилишига имкон яратади.

Чим кортлардаги иштироки эса омадсиз якун топади. Аввалига Галледа илк даврада, кейин "Уимблдон" баҳсларида иккинчи даврада Жиль Мюллерга имкониятни бой беради.

"Уимблдон"дан сўнг кетма-кет 16 учрашувда ғалаба қозониб, учта мусобақада ғолибликни қўлга киритади. Бу ғалабалар Надални 2005 йил 25 июль кунги рейтингда иккинчи ўринга олиб чиқади. Эътибор беринг, ўша пайтлар Надаль энди 19 ёшни қаршилаганди.

АҚШ очиқ чемпионатида иккинчи бўлиб сараланган Надаль учинчи даврада мағлубиятга учрайди. Октябрь ойида эса оёғидан жарохат олади ва мавсумни муддатидан олдин якунлайди.

2006 йил бошини жароҳати сабаб ўтказиб юборган Надаль грунт мавсумда кетма-кет 24та учрашувда ғалаба қозонади ва тўртта титулни ўзиники қилиб олади. Монте-Карло ва Римдаги "Мастерс"лар, Барселонадаги мусобақа ва Франция очиқ чемпионати финалида ғолибликни қўлга киритади. Кейинроқ, "Уимблдон", финалида Федерер реванш олишга эришади ва тўрт сет якунига кўра бу сафар Рафани мағлуб этади. АҚШ очиқ чемпионатининг чорак финалида россиялик Михаил Южнийга тўрт сетда мағлубиятга учрайди. Қахрамонимиз бу йилни хам иккинчи ўринда якунлайди (бунгача фақат Андре Агасси кетма-кет икки йил 1994-95 мавсумни рейтингда иккинчи ўринда якунлай олганди холос).

2007 йил Рафаэль Надаль йил бошида Индиан-Уэллсдаги "Мастерс"да ғалаба қозонади. Кейин грунт мавсумида яна тўртта мусобақада ғалаба нашидасини суради. Монте-Карло ва Римдаги "Мастерс" мусобақаларида, Барселонада ғалаба қозонади. Гамбургдаги мусобақа финалида Рожер Федерерга имкониятни бой беради. Шу тариқа, Рафанинг тупроқли кортлардаги кетма-кет 81 ғалабали сериясига Федерер нуқта қўяди. Надалнинг 81 та ғалабали серияси мутлоқ рекорд ҳисобланади. 


Ҳозирги кунгача бу рекордни хеч ким янгилай олгани йўқ. Рафаэль Надалнинг "грунтлар қироли" деб аталишига сабаб хам мана шу рекорди хисобланади. Барселона ва Римдаги мусобақалар оралиғида Надаль Федерерни Мальоркадаги "Қопламалар жанги" номли кўргазмали мусобақада мағлуб этади. Кўргазмали турнирнинг бундай номланишига сабаб, кортнинг ярми тупроқли, ярми эса чимдан иборат эди. Кейинроқ надаль "Ролан Гаррос" финалида Рожер Федерерни мағлуб этади. Майсали кортлар мавсумини Лондонда бошлайди, лекин ўтган йилгидек чорак финалда тўхтатилади. "Уимблдон" баҳсларида олти учрашувда зафар қучиб финалгача етиб боради. Ҳал қилувчи ўйинда беш сетда Роджер Федерерга мағлуб бўлади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу финал 2001 йилдан буён "Уимблдон" мусобақасидаги илк беш сетлик учашув эди. Йилнинг иккинчи ярмида Надаль турли хил жароҳатлар билан курашади.

2008 йилни қаҳрамонимиз Ченнаи шахрида бошлайди. У ерда финалда россиялик Михаил Южнийга 6/0,6/1 ҳисобида ютқазиб қўяди. Ундан сўнг, "Австралия Опен" ярим финалида франциялик Жо-Вильфред Цонгага, Дубайда чорак финалда Энди Роддикка, шунингдек Индиан-Уэллс "Мастерс"и ярим финалида Новак Жоковичга мағлуб бўлади. Майамидаги мусобақа финалида эса россиялик Николай Давиденкога мағлубиятга учрайди.

Грунт мавсумида одатга кўра тўртта мусобақада қатнашган спортчи Монте-Карло “Мастерс”и, Барселона ва Гамбургда, хамда ''Ролан Гаррос''да ғалаба қозонади. Чим мавсумида эса фаолиятидаги илк бор майсали кортлардаги титулини ''Queen’s Club'' мусобақасида қўлга киритади. “Уимблдон” финалида кимсан Федерерни беш сетлик триллерда таслим этади. Ўша йили Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Надаль рейтингда Федерерни иккинчи ўринга суриб қўяди (ўша вақтлар олимпия ўйинларидаги ғалабалар учун рейтинг очколари берилган).

Рафаэль Надални грунт кортлар қироли деб аташимизга бир нечта сабаблар бор. Надаль фаолияти давомида умумий ҳисобда 17 бор “Катта дубулға” мусобақаларида ғалаба қозонган бўлса, улардан ўн биттаси ''Ролан Гаррос''га тўғри келади. Бу мутлоқ рекорд хисобланади. Бир марта ''Австралиан Опен''да, икки марта ''Уимблдон''да ва уч маротаба АҚШ Очиқ чемпионати бош мукофотини қўлга киритган. Надаль ундан ташқари тўрт марта Испания терма жамоаси билан норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган “Дэвис кубоги” мусобақасида ғалаба қозонган. Тўрт карра (ATP) йилнинг энг яхши теннисчиси (2008, 2010, 2013, 2017 йиллар). 34 марта “Мастерс” мусобақаларида ғалабага эришган. 2005 йилнинг 8 апрелидан то 2007 йилнинг 20 майига қадар тупроқли кортларда кетма-кет 81 та ғалабага эга. Умумий ҳисобда грунт қопламали кортларда 58 та титулга эга. Бу теннис тарихида рекорд натажа ҳисобланади.  

Надалнинг 10та "Ролан Гаррос" финалидан кейинги ҳолати

Рафаэль Надалнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири шуки, у 2005 йилдан ҳозирги кунгача АТP рейтингида кучли ўнликни тарк этмади. Яқин кунларда старт оладиган ''Ролан Гаррос'' да ҳам чемпионлик учун асосий давогарлардан бири бўлиб турибди. Хақиқаттан хам буюк теннисчи! Шундай эмасми?

Қайд этиш лозимки, ушбу мавсумда Рафанинг ишлари кўнгилдагидек кечмаяпти. Бироқ, Римдаги турнирга келибгина у ўзига ўхшади. Олдинда йилнинг энг муҳим 4 турниридан бири турибди. Кўрамиз, яқинлашиб келаётган "Ролан Гаррос"да у ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қила олармикин?


Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг