UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0

06 окт 21:26
Янгиликлар

Қизиқарли!, Хоккей

Тошкентда катта хоккей. "Ҳумо" иштирокидаги ўйинларга боришингиз учун 7 та сабаб + ФОТО

Эртага, 7 октябрь куни Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ВХЛ доирасида навбатдаги уй учрашувини ўтказади.

Жамоамиз учун мавсумдаги ўнинчи ўйинда Россиянинг "Ермак" (Ангарск) жамоаси рақиблик қилади. Бўлажак учрашувда хоккейчиларимиз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Уй ўйинлари сериясидаги иккита кучли жамоага қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг "Ҳумо"га 7 октябрда мухлислар қўллаб-қувватлови яхшигина ёрдам беради. 

Биз бугун "Ҳумо" иштирокидаги ўйинга боришингиз учун бир нечта сабабни келтириб ўтмоқчимиз. 

1. Катта хоккей ва кескин курашлар

Олий хоккей лигаси (ВХЛ) Россияда нуфузи жиҳатдан КХЛдан кейин иккинчи даражадаги лига ҳисобланади. "Ҳумо" янги мавсумни айнан ушбу савиядаги лигада ўтказмоқда. Лигада Россиядан ташқари Хитой ва Қозоғистондан ҳам клублар кураш олиб боришмоқда. Бу йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳам мазкур лигадан ўрин олди. Ҳақиқий хоккейни томоша қилинг ва кескин курашлардан завқланинг.


2. "Ҳумо" сафида "Ермак"ка қарши ўйнайдиган юлдузлар

"Ҳумо" ВХЛга қўшилганидан сўнг ўз таркибини юлдузлар билан тўлдириб олди. Аммо, ҳозирда жамоанинг бир неча етакчилари жароҳат олган. Шундай бўлсада, эртага "Ермак"ка қарши ўйинда биз жамоа сафида бир неча юлдузларнинг ҳаракатини бевосита аренадан кузатиб борамиз.

Улар: 

38-рақам: Евгений Григоренко ("Металлург-Магнитогорск" клуби тарбияланувчиси, "Гагарин кубоги" соҳиби)

42-рақам: Павел Здунов (Ўз вақтида КХЛда мавсум кашфиёти деб топилган)

17-рақам: Артём Воронин (Россия терма жамоаси сафида ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 9 йил давомида Москванинг "Спартак" жамоаси шарафини ҳимоя қилган, мухлислар орасида "Легенда № 17" лақаби билан танилган)



3. "Ҳумо Арена"

Шу йил март ойида фойдаланишга топширилган замонавий иншоот Россиядан ташриф буюрган мураббий ва хоккейчиларни ҳам лол қолдирмоқда. Агар ҳали "Ҳумо Арена"га бормаган бўлсангиз, бўлажак ўйин орқали баҳонада муҳташам аренани ҳам томоша қиласиз. 


4. Ажойиб муҳит, чирлидингчилар ва мусиқа

Аренага кирар экансиз, "Наҳотки Ўзбекистонда ҳам мана шундай муҳит пайдо бўлди? Бўлар экан-ку" деб юборасиз. Ўйиндаги тўхталишлар вақтида саройда ажойиб мусиқалар янграйди ва чирлидингчи қизлар ўз рақсларини намойиш этишади. Сиз ҳам бирга рақсга тушишингиз мумкин :))  

У ердаги муҳит барибир бошқача, ишонаверинг! Даврлар оралиғидаги танаффуслар вақтида эса сиз "Ҳумо" либосидаги хоккейчилар билан фотосессия ва автограф-сессияда иштирок этишингиз мумкин бўлади. Бу сизни жамоага янада яқинлаштиради.


5. Танловлар ва эсдалик совғалари

Танаффус вақтида ташкилотчилар мухлисларни зериктириб қўймаслик йўлини ҳам ўйлаб қўйишган. Энг фаол мухлислар учун турли танловлар ташкил этилади ва сиз у ердан эсдалик совғалари билан уйга қайтишингиз мумкин. 


6. Мухлислар учун қулай шароит

Ўйин атрофидаги деталларга эътибор берар экансиз, клубда мухлисларни жалб қилиш учун маркетинг яхши йўлга қўйилганлигини сезиш қийин эмас. Муз аренасида ширинликлар, егуликлар ҳамда иссиққина чой ва кофелар харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, мухлислар ўз севимлиларининг атрибуткаларини сотиб олишлари учун савдо нуқтаси ҳам ташкил этилган. Айтганча, аренага ўзингиз билан нисбатан иссиқроқ кийим олишни унутманг. 


7. Оилавий ташриф буюриш учун ажойиб жой

Сиз турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз билан бирга бориб, у ерда ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Ишончимиз комил, улар "Ҳумо" иштирокидаги хоккей ўйинидан бир олам таассуротлар билан қайтишади. Айтганча, болалар учун чипталар нархи 50 фоиз чегирма билан сотилади. 


 

Ҳақиқий хоккей, чексиз таассуротлар, адреналин ва гўзал қизлар. "Ҳумо" иштирокидаги ўйинга ташриф буюринг ва Olamsport.com сайти фотографи объективларидан ўрин олинг!


Аввалги ўйиндан фотогалереяни томоша қилинг:

Тошкентда чирлидингчи қизлар, "Югра" мухлислари ва бошқалар. "Ҳумо Арена"га хоккей томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлислар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

"Ҳумо"нинг "Югра"га қарши ўйинидан эксклюзив ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" ҳамда "Ермак" ўйини соат 19:30 да бошланади. Чипталарни арена кассаларидан ва iTicket.uz сайти орқали сотиб олишингиз мумкин. Чипта нархлари 10 000 - 75 000 сўм оралиғида. Юқорида қайд этилганидек болалар учун чипталар 50 фоизлик чегирма билан сотилади.


Яқин орадаги ўйинлар: 

Тошкент. "Ҳумо Арена". 

7 октябрь, 19:30: "Ҳумо" - "Ермак" (Россия)

9 октябрь, 19:30: "Ҳумо" - "Сокол" (Россия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг