UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Таэквондо. Ёсинбек Одилов - Жаҳон чемпиони! 0 18:17"Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг муштлашган футболчилари дисквалификация қилиниб, клублар жаримага тортилди 0 17:52Дана Уайт Ульбергнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:26Магомед Анкалаев Прохазкани жангга чорлади 0 17:10Расман: Самвел Бабаян “Андижон”дан кетди 0 17:02"Бу ягона имкон эди". Собиқ чемпион Ульбергнинг ғалабаси ҳақида гапирди 0 16:39Камбоджа терма жамоаси ўзбекистонлик футболчини маҳаллийлаштиради 0 16:16Дана Уайт қандай қилиб Дональд Трамп сабаб кардга жанг қўшилганини айтди 0 15:52Илия Топурия Испаниядаги UFC турнири учун идеал жойни айтди 0 15:24Дана Уайт: "Жонс билан бизнес қилиб бўлмайди, лекин..." 0 15:01"Реал" Лунин билан боғлиқ муаммолардан сўнг янги дарвозабон ҳақида ўйлаб қолди 0 14:38Арсланбек Махмудов — Тайсон Фьюри жангидан сўнг: "Менимча дуранг эди" 0 14:16Жон Жонс: "Фаолиятимни якунлаганимга ишончим комил эмас" 0 13:52Дана Уайт Чимаев — Стрикленд жангидан олдин қандай хавфсизлик чораларини кўришини очиқлади 0 13:29Ямаль "Барселона" раҳбариятига таклиф билан чиқди 0

14 мар 23:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Марказий жангда Нурсултон Рўзибоев иштирок этган бокс кечаси якунланди (Барча натижалар)

Бироз аввал пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт саройида ўтказилган навбатдаги профессионал бокс кечаси якунига етди.

Akhmat Fight Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган "Prof Boxing Night" оқшомидан жами 11 та жанг ўрин олган эди. Марказий жанг таниқли ММАчимиз Нурсултон Рўзибоев иштирокида бўлиб ўтди.


Бугунги  бокс оқшомининг тўлиқ карди натижалари:

76.2 кг (4 раунд): Исломбек Мўминов (Андижон) - Жавоҳир Умбаров (Тошкент вилояти)

Ушбу жанг муддатидан аввал якунига етди. Иккинчи раунддан сўнг Жавоҳир Умбаровнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди. Андижонлик боксчи Исломбек Мўминов техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. 


79.3 кг (4 раунд): Жонибек Норқобилов (Сурхондарё) - Нурсултон Мухторов (Тошкент)

Тўрт раундга мўлжалланган мазкур жанг ҳам иккинчи раундда якунланди. Жонибек Норқобилов техник нокаут эвазига рақибидан устун келди ва проф рингдаги дебютини ғалаба билан бошлаб олди


66.5 кг (6 раунд): Бекзод Қодиров (Фарғона) - Фаррухжон Аҳадов (Тошкент вилояти)

Олти раундлик жангнинг учинчи раундидан сўнг Фаррухжон Аҳадовнинг секундантлари баҳсни давом эттирмасликни афзал билишди. Шу тариқа Бекзод Қодиров муддатидан аввал қозонилган ғалабасини нишонлади

   

63.5 кг (8 раунд): Асрорбек Раҳимов (Фарғона) - Шавкат Халилов (Тошкент)

Мухлислар энг тезкор нокаутга гувоҳ бўлишди. Жангнинг биринчи раундида Асрорбек Раҳимов рақибини нокаутга учрата олди


55.2 кг (6 раунд): Асадбек Мамажонов (Фарғона) - Озодбек Мажитов (Тошкент вилояти)

Ушбу жангда Асадбек Мамажонов ғалаба қозонди.. 

 

63.5 кг (6 раунд): Бекзодбек Исадуллаев (Фарғона) - Аббосхон Йўлдошев (Фарғона) - дуранг

Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамлар жанговор дуранг натижа қайд этилганини маълум қилишди - 58:56, 57:57, 56:58! 


76.2 кг (4 раунд): Рустам Асқаров (Тошкент вилояти) - Аълохон Абдуллаев (Наманган)

Наманган вилояти вакили Аълохон Абдуллаев иккинчи раундда рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу Абдуллаев учун проф рингдаги дебют жанг эди... 


63.5 кг (4 раунд): Жамшид Рихсиев (Тошкент вилояти) - Орифжон Ибодуллаев (Қашқадарё)

Жанг тўлиқ тўрт раунд давом этди. Якунда ҳакамларнинг қарори билан Жамшид Рихсиев очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Бу Рихсиевнинг профессионал фаолиятидаги еттинчи ғалабаси бўлди...


72 кг (10 раунд): Али Мамедов (Озарбайжон) - Баҳромжон Фозилов (Фарғона, Ўзбекистон)

Ўн раундга мўлжалланган жанг иккинчи раундда рефери томонидан тўхтатилди. Баҳромжон Фозилов 10 раундга мўлжалланган жангда озарбайжонлик Али Мамедовни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу билан у ўзига тегишли минтақавий камарини ҳимоя қилди. Али жангни давом эттира оламан дея эътироз билдирди. Аммо, рефери қарорини ўзгартирмади...

    

69 кг (10 раунд): Мирзакамол Неъматов (Фарғона, Ўзбекистон) - Зураб Чаниев (Россия)

Чарм қўлқоп устамиз Мирзакамол Неъматов россиялик Зураб Чаниевга қарши рингга чиқди. 69 кг вазн тоифасидаги 10 раундга мўлжалланган жанг еттинчи раунд бошланиши арафасида тўхтатилди. 

Чаниевнинг секундантлари жангни давом эттириш бефойда эканини тушуниб етишди. Катта устунликка эга бўлган Неъматовўзига тегишли иккита минтақавий камарларини ҳимоя қилди. 


Марказий жанг

79.3 кг (6 раунд): Нурсултон Рўзибоев (Андижон) - Баҳром Паёзов (Тошкент вилояти)

79.3 кг вазн тоифасида 6 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Нурсултон Тошкент вилояти вакили Баҳром Паёзовни иккинчи раундда техник нокаутга учратди ва шу тариқа профессионал боксдаги дебютини ғалаба билан бошлаб олди. 

Тажрибали Паёзов проф рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда жами 40 жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 22 тасида ғалабага эришганди. Ҳисобида 15 та нокаутли ғалаба бор эди. Рўзибоевнинг ММАдаги рекорди эса 42 жангдан 34 та ғалабадан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 мар 22:11:07
Ibroxim
э уят эмасми бу турнирларга сал малакали хакамлар керак ахир ))) Озарбайжонлик Мамедов ва Узбекистанлик Фозилов жангида бу нимаси энди?Мамедов иккинчи зарба олди лекин йикилмади тухтатиш нега керак?Бу проф бокску!!!Йикилсин туролмай колсин кутариб олиб чикиб кетсин рингдан маза килиб галаба булсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг