UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57Олимпиада. Хоккей баҳсларида АҚШ чемпион! 0 17:49"Реал" ЕЧЛда "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин 0 17:28UFC Fight Night 274 турнирининг асосий жанги ҳам эълон қилинди + ПОСТЕР 0 17:07Халил Раунтри айни пайтдаги энг яхши UFC чемпионини айтди 0 16:46Двалишвили Пётр Ян билан учинчи жангга ишора қилди 0 16:25Криштиану Роналду: "Саудияда бахтлиман, шу ерда қолишни истайман" 0 16:04Геннадий Головкин Жеки Чан билан учрашди + ФОТО 0 15:43Жессика Пегула Дубайдаги WTA 1000 турнири чемпиони бўлди 0 15:22Хабиб Нурмагомедов тренажёр залида қандай вазн билан ишлаётганини кўрсатди + ФОТО 0 15:01"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр 0 14:40Олимпиада-2026. Клебо 10 карра чемпион! Финляндия хоккейчиларида бронза. 18-куннинг барча натижалари битта хабарда 0 14:19UFC Fight Night 272 турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:58Флойд Мейвезер профессионал боксга қайтишини маълум қилди 0 13:37Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда 0 13:16АСА Лигаси илк бор Тошкентда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0

22 май 00:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

MPL 5 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Қўқон шаҳрида "Muradov Professional League 5" турнири якунланди.

Турнирда қайд этилган натижалар билан танишинг: 

Турнир карди: 

Ҳаваскорлар ўртасидаги жанглар

59 кг: Шуҳрат Исматов (Тожикистон) - Азизбек Темиров (Ўзбекистон) - Темиров 3-раундда ғалаба қозонди

66 кг: Акжан Байзак (Қозоғистон) - Зафар Рашидов (Ўзбекистон) - Зафар Рашидов очколар эвазига ғалабага эришди

77 кг: Магомед Исаев (Қирғизистон) - Ёдгор Каримов (Ўзбекистон) - Магомед Исаев очколар эвазига ғалаба қозонди


Прелим кард 

66 кг: Содиқ Исмоилов (Тожикистон) - Иманбек Талант Улу (Қирғизистон)  - Содиқ Исмоилов очколар ҳисобига кўра ғалабага эришди

73 кг: Аман Мусаев (Қирғизистон) - Амирхон Алихўжаев (Ўзбекистон) - Амирхон 2-раундда бўғиш эвазига ғалаба қозонди

73 кг: Саладин Сабиров (Қозоғистон) - Умар Каримов (Ўзбекистон) - Умар Каримов 2-раундда оғритиш усулида рақибини мағлуб этди

70 кг: Элдияр Тообаев (Қирғизистон) - Муҳиддин Мамажонов (Ўзбекистон) - Муҳиддин Мамажонов 1-раунддан сўнг ғалабага эришди (рақиб секундантлари жангни давом эттиришдан бош тортишди) 

82.5 кг: Хамзат Чапанов (Россия) - Мироншоҳ Жаъфаров (Ўзбекистон) - Хамзат Чапанов 1-раундда оғритиш усули эвазига ғалаба қозонди


Асосий кард

77 кг: Садо Учар (Туркия) - Равшанбек Раҳматов (Ўзбекистон) -  Равшанбек Раҳматов туркиялик Садо Учарни 3-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди 

75 кг: Исляр Алиев (Қирғизистон) - Томаш Фиала (Чехия) - Фиала 1-раундда учбурчак усулда ғалабага эришди

70.3 кг: Серикбай Ходжабаев (Қозоғистон) - Баҳромжон Машрапов (Ўзбекистон) - Баҳромжон Машрапов очколар эвазига кўра ғалаба қозонди

60 кг: Арген Маратбек улу (Қирғизистон) - Рамазон Темиров (Ўзбекистон) - Рамазон Темиров 1-раундда техник нокаут эвазига ғолиб бўлди

80.5 кг: Эдил Эсенгулов (Қирғизистон) - Шоҳасан Мирзаматов (Ўзбекистон) - Эдил Эсенгулов очколар эвазига ғалабага эришди




Ушбу саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалар билан онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


00:37. Шоҳасан Мирзаматов марказий жангда қирғизистонлик Эдил Эсенгуловга қарши октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. 


00:10. Марказий жанг бошланмоқда!


00:06. Рамазон Темиров қирғизистонлик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди! У биринчи раундда зарбалар сериясини уюштирди. Хакам эса техник нокаут қайд этди. Ғалаба!


23:52. Баҳромжон Машрапов қозоғистонлик Серикбай Ходжабаевни очколар эвазига кўра мағлуб этди. 


23:24. Чехиялик Томаш Фиала қирғизистонлик Исляр Алиевни биринчи раундда оғритиш усулида мағлуб этди. 


23:14. Равшанбек Раҳматов туркиялик Садо Учарни учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.


22:55. Асосий кард бошланмоқда. 


22:45. Спорт ривожига ҳисса қўшган фидойиларга фахрий ёрлиқлар топширилди. 


22:35. Саҳнада хонанда Нилуфар Усмонова чиқди. У қўшиқ айтяпти.  


22:27. Мироншох Жаъфаров россиялик Хамзат Чапановга 1-раундда имкониятни бой бериб қўйди. Бўғиш усулида. 


22:17. Муҳиддин Мамажонов қирғизистонлик Элдияр Тообаевга қарши жангнинг 1-раундидан сўнг ғалабага эришди. Рақибнинг секундантлари жангни давом эттирмасликни маъқул кўришди. 


22:04. Умар Каримов қозоғистонлик Саладин Сабировни 2-раундда оғритиш усули эвазига мағлуб этди.  


21:47. Амирхонга ғалабаси эвазига "Кобальт" автомашинаси совға қилинди. 


21:44. Амирхон Алихўжаев иккинчи раундда рақибини бўғиш усулида мағлуб этди.


21:30. Тожикистонлик Содиқ Исмоилов Қирғизистон вакилидан устун келди. 


21:09. Прелим кард бошланмоқда. 


21:05. Ёдгор Каримов тўлиқ давом этган жангда қирғизистонлик Магомед Исаевга имкониятни бой бериб қўйди. 


20:50. Учинчи жанг бошланмоқда.


20:35. Қўқонда ёмғир ёғмоқда. Хонанда Жаҳонгир Позилжонов саҳнага чиқиб қўшиқ айтмоқда.


20:25. Иккинчи жангда ҳам юртдошимизнинг ғалабаси: тўлиқ давом этган жангда Зафар Рашидов қозоғистонлик рақиби устидан ғалабага эришди. 


20:06. Илк жангда Азизбек Темиров тожикистонлик рақибини учинчи раундда, муддатидан олдин мағлуб этди. 


19:50. Биринчи бўлиб октагонга ҳаваскор ММА жангчилари, ҳамюртимиз Азизбек Темиров ва тожикистонлик Шуҳрат Исманов чиқди. Жанг бошланди! 


19:40. "Марказий" стадионда турнир бошланмоқда. Қўқон шаҳар ҳокими ва МОҚ бош котиби Ойбек Касимов мусобақа олдидан сўзга чиқишди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг