15 июн 16:20
Янгиликлар
Петр Ян учун рақиблар кўпайиб қолди шекилли
"Веранинг ўзи жангга чорлади, лекин келишувга эришганимизда, у жангни августда ўтказиш ҳақида гапира бошлади. Август ёки 10 сентябрь — рейтингнинг биринчи рақамлиси билан жанг қилиш учун муддат экан. Агар бу ҳақда рост гапираётган бўлсанг, жанг қилишни истасанг, лекин кейин бошқа рақиб танласанг — билмадим. Балки келиша олмаслигимизни кутгандир. Ҳамма нарса бўлиши мумкин", - деди Петр Ян Championat.com сайтига берган интервьюсида.
Эквадорлик жангчи ижтимоий тармоқларда Сун Ядун билан тортишаётганда, Петр Ян билан жанг қилиш истагини билдирган эди.
"Кейинги жангимда Янни бир ёқлик қиламан, кейин навбат сенга етади", - деб ёзган Вера.
Аввалроқ, Петр Яннинг Дейвисон Фигередо билан эҳтимолий жанги ва Марлон Веранинг навбатдаги жанги расман тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар