UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Белбоғли курашни янада ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди 0 19:02"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади 0 18:41UFC 310 турнирининг тўлиқ карди маълум қилинди 0 18:20Макс Ферстаппен — Формула-1 2024 йилги мавсум чемпиони! 0 17:59Аёллар курашида барча вазнларда ғолиблар маълум бўлди + ФОТО 0 17:38Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин 0 17:17Ўзбекистон чемпионатида медаллар жамғариш бўйича қайси вилоят биринчи бўлди? 0 16:56Расман! UFC 311 турнири учун қизиқарли жанг эълон қилинди 0 16:35Мераб Двалишвили Петр Ян билан қачон жанг қилмоқчи эканини айтди 0 16:14Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман" 0 15:53Чавандозларимизнинг навбатдаги ғалабаси 0 15:32Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари маълум + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:11"Ундан қўрқдим!". Тайсон Фьюри нима учун стердаун вақтида Усикка қарамагани ҳақида гапирди 0 14:50"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди 0 14:29Prezident Kubogi. Нодирбек ҳиндистонлик рақибга қарши, Синдаров эса дербидаги ўйинини бошлади 0

16 авг 22:48
Янгиликлар

Бошқалар

Ислом бирдамлиги ўйинлари. Дзюдо ва қиличбозликда олтинларга эга чиқдик (16 август кунги натижалар)

Туркиядаги Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Бугун кун давомида мусобақада иштирок этадиган спортчиларимизнинг натижаларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Қиличбозлик. Рапира йўналишидаги жамоавий баҳсларда йигитларимиз Туркияга қарши финал учрашувини олиб боришди. Муҳаммадюсуф Асранов, Иляс Молина, Аҳмадиллохон Солихожиевдан иборат таркибимиз мезбонларга қарши баҳсда характер кўрсатишди ва 45:36 ҳисобида ғалаба қозонишди! ОЛТИН!


Қиличбозлик. Рапира йўналишида йигитларимиз мезбон Туркияга қарши финал учрашувини ўтказишмоқда.


Сузиш. 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида Владислав Мустафин финишга тўртинчи бўлиб келди. Медалга озгина етмади, афсус. Қолган сузувчиларимиз ҳозирча медалга яқин кела олишмади. 


Қиличбозлик (шпага). Шаҳзода Эгамбердиева финалда туркиялик рақибга ютқазди ва кумуш медалга сазовор бўлди. 


Қиличбозлик (сабля). Муса Алмуратов ярим финалда мезбон спортчига имкониятни бой берди ва бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди. 


Кикбоксинг. Назарбек Маҳмудов финалга йўл олди!


Дзюдо. +100 кг вазнли Алишер Юсупов финалда БАА вакили Магомедумар Магомедумаровга қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой берди. Кумуш!


Дзюдо. Бизда навбатдаги олтин! Рио-2016 финалчиси озарбайжонлик Элмар Гасимовни мағлубиятга учратган Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) V Ислом бирдамлиги ўйинлари чемпионига айланди. Бунинг учун 1 дақиқаю 8 сония кифоя қилди!!!


Қиличбозлик (шпага). Шаҳзода Эгамбердиева қирғизистонлик рақибасини мағлуб этиб, финалга йўл олди! Энди у финалда Туркия вакиласига қарши баҳс олиб боради. 


Дзюдо. Ширинжон Йўлдошева бронза учун баҳсда марокашлик рақибасига ютқазиб қўйди. 


Дзюдо. Давлат Бобонов ливанлик рақибидан устун келди ва бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди. 


Дзюдо. Гулноза Матниязовада олтин! У финалда тунислик рақибасидан устун келди!


Кикбокс. Ҳусанхон Баратов ва Нурбек Уришбаев ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.  


Дзюдо. Шоҳиста Назарова (-70 кг) эронлик рақибасини мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди. 


Қиличбозлик. Ушбу спорт турида спортчиларимизни 2 та ярим финал ва 1 та финал кутмоқда.

Ярим финаллар

Шпага. Аёллар 18:30

Эгамбердиева Шахзода-Камила Адил Хамитова (Қирғизистон)


Сабля. Эркаклар 19:05

Алмуратов Муса - Йилдирим Энвер (Туркия)


Жамоавий. Финал.

Рапира. 21:10

Ўзбекистон-Туркия


Дзюдо. Шарофиддин Болтабоев озарбайжонлик рақибини мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди!


Қиличбозлик (сабля). Муса Айтмурадов биринчи босқичда ғалаба қозонди. Шерзод Мамутов ва Зуҳриддин Қодиров эса афсуски, илк босқичдаёқ мағлуб бўлишди.

Дзюдо. Давлат Бобонов тожикистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди ва бронза учун жанг қилиш имконига эга бўлди. Шарофиддин Болтабоев ҳам ўтиш жангида марокашлик рақибини ютди. Энди у ҳам кечки дастурда бронза учун курашади. 


Дзюдо. Алишер Юсупов баҳрайнлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди! Гулноза Матниязова ҳам ярим финалда эронлик рақибасидан устун келди ва финалга чиқди. 


Дзюдо. Тўрабоев тожикистонлик рақибини 30 сонияда иппон эвазига мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Шарофиддин Болтабоев эса имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза учун курашади.


Дзюдо. Афсуски Давлат Бобонов ва Шоҳиста Назарова ютқазиб қўйди. Энди улар бронза учун курашни давом эттиришади. 


Дзюдо. Озарбайжонлик рақибасини таслим этган Гулноза Матниязова ярим финалга йўл олди


Дзюдо. Алишер Юсупов озарбайжонлик, Шарофиддин Болтабоев туркманистонлик рақибини енгди


Дзюдо. Музаффар Тўрабоев қирғизистонлик рақибини мағлубияга учратди.


Дзюдо. Эронлик рақибасидан устун келган Шоҳиста Назарова ҳам (-78 кг) ғалаба билан бошлади


Дзюдо. Давлат Бобонов илк даврада қозоғистонлик рақибини вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.


Кикбоксчиларимиз баҳсларга киришишган. Жамолиддин Носиров, Фахриддин Эминов ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олди. 


Кун бошланиши олдидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 40 та олтин, 28 та кумуш ва 44 та бронза медалларига эга бўлиб туришибди (медаллар жадвали). Умид қиламизки, бугун олтин медалларимиз сони янада ортади. 


Бугун қуйидаги спортчиларимиз мусобақада иштирок этадилар: 

Дзюдо: Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Давлат Бобонов (-90 кг), Музаффар Тўрабоев (-100 кг), Алишер Юсупов (+100 кг), Фарангиз Холмуратова (-70 кг), Гулноза Матниязова (-70 кг), Ширинжон Йўлдошева (-78 кг)

Баскетбол 3х3, чорак финал: Ўзбекистон – Эрон

Қиличбозлик: Вероника Рожкова, Севара Раҳимова, Дилназ Муртазаева, Маржона Зубайдуллоева (яккалик шпага), Исламбек Абдазов, Муса Айтмурадов, Зуҳриддин Қодиров, Шерзод Мамутов (яккалик сабля), Муҳаммад Юсуф Асранов, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев, Аҳмадиллохон Солихўжаев (жамоавий рапира)

Сузиш: Хуршиджон Турсунов, Алексей Тарасенко (100 м эркин), Владислав Мустафин, Искандар Садуллаев (100 м брасс), Олимжон Одилов (800 м эркин, 100 м брасс), Егор Петряков (200 м баттерфляй), Уляна Назмутдинова (50 м чалқанча), 4х100 м эркин сузишда аёллар эстафетаси, Алёна Василева (50 м чалқанча), Афсона Ниязова (200 м эркин), Ситора Одилова (100 м брасс), Михаил Клешко (50 м чалқанча)

Камондан отиш: Зиёда Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Амирхон Садиков, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй

Анъанавий турк камони: Дилноза Аҳмаджонова, Флюра Раимбекова, Юсуф Аҳмаджонов, Аббосжон Минаваров

Кикбоксинг: Назарбек Маҳмудов (-51 кг лоукик), Бекзод Насриддинов (-63.5 кг лоукик), Ҳусанжон Баратов (+91 кг лоукик), Ҳасанжон Баратов (-91 кг фулконтакт), Гулжаҳон Нурматова (-52 кг лоукик), Достонбек Илашев (-63.5 кг лоукик), Жамолиддин Носиров (-71 кг фулконтакт), Мирзакарим Мирзаев (-57 кг лоукик), Мавлонбек Муҳаммаджонов (-54 фулконтакт), Наврўз Жуманазаров (-67 кг лоукик), Нурбек Урушбоев (-81 кг лоукик), Нодир Эрназаров (-60 кг лоукик), Саидмурод Ҳасанов (-71 кг лоукик), Темурбек Холматов (-75 кг лоукик), Фахриддин Эминов (-67 кг фулконтакт), Шаҳноза Содиқова (-65 кг лоукик).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 авг 19:33:25
Inomjon Boltayev
Muzzafar da oltin
   
16 авг 15:40:53
Zulmatni Tarketib
Ютуб дан
   
16 авг 15:39:24
Zulmatni Tarketib
Шерали Бобоев хам тожикка ютқазди.
   
16 авг 15:26:04
Тож
Iskandar_07 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega sekin ishlayapsila kik-boksda sportchilarimiz g'alaba qozonganiga 1 soat bo'ldi ammo saytda hali ham yo'q.
Қаердан кўряпсизлар?
   
16 авг 15:19:33
Zulmatni Tarketib
Давлат Бобоев ва Гулнора Матниязова ютқазиб бўлди,қачонлар
   
16 авг 15:10:21
Iskandar_07
Nega sekin ishlayapsila kik-boksda sportchilarimiz g'alaba qozonganiga 1 soat bo'ldi ammo saytda hali ham yo'q.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг