05 янв 18:32
Янгиликлар
Россия ва Беларусь теннисчиларининг Australian Open'да иштироки бўйича қарор қабул қилинди
«Россия ва Беларусь теннисчилари 2023 йилги Australian Open ўйинларида индивидуал асосда иштирок этишлари мумкин», — дейилади федерация баёнотида.
9 декабрь куни Australian Open матбуот хизмати турнир учун аризалар рўйхатини эълон қилди. Иштирокчиларнинг асосий рўйхатига россияликлардан Даниил Медведев, Андрей Рублёв, Карен Хачанов, Аслан Карацев, Роман Сафиуллин, шунингдек, Дарья Касаткина, Вероника Кудерметова, Екатерина Александрова, Людмила Самсонова, Анастасия Павлюченкова, Анастасия Потапова, Анна Калинская, Евгения Родина, Анна Блинкова, Камилла Рахимова, Варвара Грачёва киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда «Уимблдон» ташкилотчилари Россия ва Беларусь теннисчиларини турнирга қўймади, бунинг учун АТP ташкилотчиларни 1 миллион доллар жаримага тортди.
Маълумот учун, Australian Open - 2023 16-29 январь кунлари бўлиб ўтади. Эркаклар ўртасида турнирнинг амалдаги чемпиони испаниялик Рафаэль Надаль бўлиб, у 2022 йилги финалда Даниил Медведевни мағлуб этганди.
Фикрлар