UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

02 июн 12:30
Янгиликлар

Кураш

Водилда катта кураш байрами

Теглар :  Кураш
1 июнь куни Фарғона туманининг Водил қишлоғидаги “Чинор таги” истироҳат боғида катта кураш байрами бўлиб ўтди.

Аниқроғи, шу қишлоқда туғилиб вояга етган, кураш мухлислари қалбидан жой олган, ўз даврининг машҳур ва номдор полвонлари бўлган - Хамид полвон Тешабоев, Темир полвон Мамажонов ва Турсунали полвон Мамажоновлар хотираси учун ҳамда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида анъанавий республика очиқ турнири ўтказилди.Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси тақвим-режасидаги мазкур Республика очиқ турнирида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон давлатларидан 100 нафардан ортиқ энг номдор полвонлар иштирок этишди.

Ўзбекистон кураш федерацияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда вилоят кураш федерацияси ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мазкур турнирда эркаклар -66 кг., 73 кг., 81 +90 кг. вазн тоифаларида аёллар -57 кг., -70кг., +70 кг., вазн тоифаларида беллашишди. Турнир доирасида шунингдек, тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Муросасиз ва шиддатли ўтган беллашувлар натижасига кўра, қўйдаги полвонлар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди.

Эркаклар
66 кг.
1. Авазжон Ашуров (Сурхондарё)
2. Сардор Исломов (Бухоро)
3. Ниёзбек Ҳасанбоеа (Наманган)
3. Саидолимхон Мунавваров (Сирдарё)

73 кг.
1. Зиёдулло Алижонов (Фарғона)
2. Оятилло Ражабов (Фарғона)
3. Муҳаммадрасул Раманов (Фарғона)
3. Манучир Ширинов (Бухоро)

81 кг.
1. Асадбек Чориев (Сурхондарё)
2. Тўлқин Очилов (Қашқадарё)
3. Шаҳзод Очилов (Фарғона)
3. Жавоҳир Аҳмедов (Сурхондарё)

+90 кг.
1. Бахром Саитов (Бухоро)
2. Азамат Мўминов (Андижон)
3. Асилбек Холмуродов (Самарқанд)
3. Дилшод Баҳодиров (Фарғона)

Аёллар
57 кг.
1. Азизахон Тоҳиржонова (Наманган)
2. Ҳилола Ортиқбоева (Сирдарё)
3. Азизабегим Нажимова (Самарқанд)
3. Фотима Қодирова (Сирдаръ)

70 кг.
1. Машҳура Ғаниева (Самарқанд)
2. Муслима Аҳмедова (Жиззах)
3. Тилло Хонимқулова (Сурҳондарё)
3. Севинч Тўрақулова (Тошкент ш.)

+70 кг.
1. Покиза Камолиддинова (Фарғона)
2. Шоҳиста Назарова (Жиззах)
3. Малика Зоҳидова (Фарғона)
3. Равзаҳон Асадова (Тошкент шаҳри).

Турнирда биринчи ўрин соҳиблари 800 АҚШ долларидан, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 400 АҚШ доллари ва иккита учинчи ўрин эгалари 200 АҚШ доллари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ Водил қишлоғидан тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг