29 сен 19:00
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг олтинчи кунини битта олтин медаль билан якунладик
Унда Ўзбекистон делегацияси битта олтин медаль қўлга киритди. Қиличбозликнинг сабля йўналишида аёллар терма жамоамиз қизлари барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиқишди.
Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.
18:18. Киберспортчиларимиз ДОТАда Мўғулистонга имкониятни бой беришди.
17:30. Бугун соат 18:00дан сўнг YouTube'даги каналимизда Осиё ўйинлари кундалигига бағишланган жонли эфир бўлади. Осиё ўйинлари чемпиони студиямиз меҳмони бўлади.
17:17. Велоспортчимиз Маргарита Мисюрина 6-натижани қайд этди.
17:08. Велоспортчи йигитларимиз трекда мэдисон йўналишида 9-натижани қайд этишди.
17:00. Енгил атлетика. 400 метрга югуриш баҳсларида Лайло Аллаберганова саралашда ўз гуруҳида учинчи бўлиб келганди. Ушбу натижа орқали у финалга йўл олди.
16:42. Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз (Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов) Қирғизистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди!
16:29. Шахмат. Қизларимиз (Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Афрўза Ҳамдамова) илк турда мусобақа фаворити Хитой терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди.
16:26. Енгил атлетика. Заринахон Носиржонова босқон улоқтириш баҳсларидаги иштирокини бошлади.
16:16. Лайло Аллаберганова 400 метрга югуриш баҳсларида ўз гуруҳида учинчи бўлиб келди.
15:35. ОЛТИННННН!!! Саблячи қиличбоз қизларимиз жамоавий беллашувлар финалида Японияни 45:42 ҳисобида мағлуб этишди ва олтин медални қўлга киритишди!
14:30. Гандболчи қизларимиз Таиландни 40:28 ҳисобида мағлубиятга учратишди!
13:43. Лазизбек Мулложонов чорак финал баҳсида хитойлик Хуежен Ханга қарши рингга кўтарилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
12:41. Тўрабек Хабибуллаев Саудия Арабистони боксчисини 1-раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлуб этди!
12:33. Шахматда жамоавий баҳслар бошланди. Эркаклар терма жамоамиз Қирғизистон, аёллар эса Хитойга қарши баҳс олиб боришмоқда.
12:30. Спорт гимнастикаси. Асадбек Аъзамов 8 нафар спортчи ичида 6-ўринни эгаллади.
12:22. Қиличбозлик. Рапирачи йигитларимиз чорак финалда Гонконг терма жамоасига 31:45 ҳисобида ютқазишди.
12:01. Бокс. Ситора Турдибекова нимчорак финалда покистонлик Фатима Заҳра билан жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
11:27. Боксчимиз Сабина Бобоқулова (-50 кг) чорак финалда хитойлик Ю Ву билан жанг қилди ва 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Сабина ғалаба орқали Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиши мумкин эди.
11:01. Сабина Бобоқулованинг хитойлик рақибасига қарши жанги бошланиш арафасида
— Қиличбозлик бўйича эркаклар терма жамоамизнинг чорак финалдаги рақиби Гонгконг бўлади. Беллашув 11:30 да бошланади.
9:48. Қиличбозлик. Шпага йўналишида иштирок этаётган эркаклар терма жамоамиз нимчорак финал босқичида Қирғизистон билан баҳ олиб борди ва 45:35 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Терма жамоамиз таркибида Жавоҳирбек Нурматов, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов ва Мейирхан Тимуров ҳаракат қилмоқда.
— Қиличбозларимиз финалда Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Беллашув Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.
8:38. ФИНАЛЛЛ! Қиличбозликнинг Сабля йўналишидаги аёллар терма жамоамиз (Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пердабаева, Паола Плиего) ярим финал босқичида Хитойни 45:43 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди!!! Баракалла!
8:27. Сузиш. 400 метрга эркин сузиш йўналишида саралашда иштирок этган Егор Петряков 3:59:56 натижа билан ўз саралаш гуруҳида биринчи бўлди. Аммо бу финалга чиқиш учун етарли бўлмади...
7:50. 50 метрга брасс усулида сузиш йўналишида саралаш босқичида иштирок этган Беҳруз Аҳтамов 30:05 натижа қайд этди. Афсуски, бу финал йўлланмаси учун етарли бўлмади.
7:44. Қиличбозлик. Саблячи аёлларимиз чорак финалда Сингапурни 45:32 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб - яна Хитой!
7:31. 10 метрга тўппончадан ўқ отиш баҳслари саралашида иштирок этган Ситора Эргашбоева 56 нафар спортчи орасида 561 очко билан 41-натижани қайд этди. Унга финал йўлланмаси учун 15 очко етмади.
7:09. Триатлон баҳсларида Александр Куришов ва Арслон Турсунов иштирок этди. Арслон Турсунов 29 нафар спортчи орасида 1:57:31 сония билан саккизинчи натижани қайд этди. Александр Куришов эса финишга қадар етиб кела олмади.
Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид навбатдаги онлайн матнли трансляцияни бошлаймиз.
-----------------------
Бугун кун давомида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:
5:00. - Триатлон. Эркаклар, индивидуал, финал. Александр Куришов, Арслон Турсунов
6:00. - Ўқ отиш. Аёллар, 10 метрга тўппончадан ўқ отиш, саралаш. Ситора Эргашбоева
7:00. - Қиличбозлик. Аёллар жамоавий, сабля, чорак финал. Ўзбекистон - Сингапур
7:15 дан сўнг. - Сузиш. Эркаклар, 50 метрга брасс усулида сузиш, саралаш. Беҳруз Аҳтамов
8:10. Сузиш. Эркаклар, 400 метрга эркин сузиш, саралаш. Егор Петряков
9:00. - Қиличбозлик. Эркаклар жамоавий, шпага, нимчорак финал. Ўзбекистон - Қирғизистон
11:00. - Велоспорт. Аёллар, омниум пойгаси, чорак финал. Маргарита Мисюрина
11:15. - Бокс. Аёллар, -50 кг, чорак финал. Сабина Бобоқулова - Ву Ю (Хитой)
11:30. - Спорт гимнастикаси. Эркаклар. Асадбек Азамов.
11:45. - Бокс. Аёллар, -57 кг, нимчорак финал. Ситора Турдибекова - Фатима Заҳра (Покистон)
12:00. Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз, жамоавий
12:00. Шахмат. Аёллар терма жамоамиз, жамоавий
12:30. - Бокс. Эркаклар, -80 кг, нимчорак финал. Тўрабек Ҳабибуллаев - Муҳаммад Аҳмад Ал Субҳи (Саудия Арабистони)
13:00. - Гандбол. Аёллар, "А" гуруҳи, 3-тур. Ўзбекистон - Таиланд
13:30. - Бокс. Эркаклар, -92 кг, чорак финал. Лазизбек Мулложонов - Хуежен Хан (Хитой)
15:45. - Велоспорт. Эркаклар, мэдисон финали. Дмитрий Бочаров, Никита Светков
16:00. - Киберспорт (DOTA2 ўйини бўйича). "С" гуруҳи, 1-ўйин. Ўзбекистон - Мўғулистон
16:00. - Енгил атлетика. Аёллар, 400 метрга югуриш, саралаш. Лайло Аллаберганова
16:10. - Енгил атлетика. Аёллар, босқон улоқтириш, финал. Заринахон Носиржонова
16:25. - 3x3 Баскетбол. Аёллар, "А" саватчаси, 2-ўйин. Ўзбекистон - Хитой.
Фикрлар