UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи 0 18:48Магомед Анкалаев қачон энг оғир вазнга ўтиши ҳақида гапирди 0 18:40Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол бўйича 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 18:24"Умар Хабибнинг укаси бўлгани учун фаолияти тез ривожланганлиги сир эмас" - Двалишвили 0 18:01Волкановски Анкалаев — Перейра реванши учун тахмин билдирди 0 17:39Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин 0 17:17Мераб Двалишвили Сэндхагенга қарши жанг олдидан ҳолатини кўрсатди (ФОТО) 0 16:52"Унга тирсак зарбасини беришни сабрсизлик билан кутяпман". Хукер Царукян билан жанг анонсига муносабат билдирди 0 16:26Анкалаев UFCдаги кейинги рақиби ҳақида гапирди 0 16:05ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум 0 15:44Ниҳоят! Ишончли манба Азамат Нуфтиллаевнинг Дана Уайт даъвогарлар сериясидаги рақиби ва жанг санасини тасдиқлади 0 15:23ATP рейтинги. Топ-10`да иккита ўзгариш. Беш нафар теннисчимиз юқорилади 0 15:02Жангга уч кун қолганда Магомед Анкалаев ва Алекс Перейранинг жисмоний ҳолати ФОТО 0 14:41U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон "ўлим гуруҳи"дан жой олди 0 14:20Мирафзал Ахтамовнинг эртанги жанги олдидан жисмоний ҳолати қандай? (ФОТО) 0

11 янв 13:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асланбек Шимбергенов Париж Олимпиадасидан «четлатилди»ми?

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Олимпиадага бормайдими? Федерация баёнот берди.

Қозоғистон бокс федерацияси -71 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон терма жамоаси таркибида 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун Италияда бўлиб ўтадиган лицензион турнирда кимлар иштирок этиши ҳақида гапирди.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Данияр Елеусинов ҳаваскор боксга қайтиши ва Париждаги Олимпиадада иштирок этиши мумкинлиги ҳақида тез-тез ёзилмоқда. Елеусиновнинг ўзи тез орада янгилик бўлишини айтиб пост қолдирган. Шу муносабат билан мутахассислар Асланбек Шимбергенов ўрнига Рио-де-Жанейро Олимпиадаси чемпиони -71 килограмм вазн тоифасида иштирок этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Қозоғистон бокс федерацияси матбуот котиби Аян Толеген бу ҳақда расмий баёнот берди.

«Ўтган Спартакиада ғолиблари Италиядаги лицензион турнирга йўл олишади. Асланбек Шимбергенов Спартакиадада қатнашмади. Мураббийлар унга дам беришди, чунки у Осиё ўйинларида энг яхшилардан бири ва медаль совриндори бўлди. Шундай экан, Шимбергеновнинг лицензион турнирга боришига шубҳа йўқ. У нималар қила олишини кўрамиз. Агар ўз вазифасини уддалай олмаса, унинг ўрнига бошқа боксчи келади», - деди Толеген.

Эслатиб ўтамиз, лицензион турнир Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида 29 февралдан-12 мартга қадар бўлиб ўтади. Ҳар бир вазн тоифасида ярим финалга чиққан боксчилар Парижга йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг