UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0 19:12"Канело қариб қолган" - Мбилли 0 18:51Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик" 0 18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0

02 окт 15:23
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да иккита ўзгариш. Беш нафар теннисчимиз юқорилади

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан 7 нафар теннисчимиз жой олган. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўзгаришсиз ўз ўрнида қолди - роппа-роса 400-поғона! Бу ҳафтада биргина учинчи ракеткамиз Максим Шин бир поғонага пастлади. Қолган 4 теннисчимиз рейтингда юқорилашга муваффақ бўлишди. 

Сергей Фомин 1, Амир Милушев 4, Батир Сапаев 20, Абдулазиз Усмонжонов ва Дамир Абдусамадов бир хилда 23 поғонага кўтарилишди. Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди. Америкалик Тэйлор Фриц Новак Жокович билан, Алекс Де Минаур Жек Дрэйпер билан ўзаро ўрин алмашиб олишди. Токио турнирида чемпион бўлган Янник Синнер пешқадам Карлос Алькарасга яқинлашиб олди. 


ATP рейтинги. 1 октябрь кун ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькарас (Испания) - 11540 очко

2. (2) Янник Синнер (Италия) - 10950

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 5980

4. (5) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 4995

5. (4) Новак Жокович (Сербия) - 4830

6. (6) Бен Шелтон (АҚШ) - 4190

7. (8) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3735

8. (7) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 3590

9. (9) Лоренцо Музетти (Италия) - 3555

10. (10) Карен Хачанов (Россия) - 3190...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

400 (400). Ҳумоюн Султонов - 122 

492 (493). Сергей Фомин - 86 

1018 (1017). Максим Шин - 14

1336Т (1340Т) Амир Милушев - 5

1807Т (1827Т). Ботир Сапаев - 1   

1903Т (1926Т) Абдулазиз Усмонжонов - 1

1993Т (2016Т). Дамир Абдусамадов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг