UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0

04 мар 09:07
Янгиликлар

Футбол

А Серия. 8 та сариқ, 2 та қизил, 3 та гол ва "Ювентус"нинг ғалабаси

А Серия 26-турининг марказий учрашувида "Ювентус" ғолиб бўлди.

Баҳс ҳақиқий курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида "Наполи" ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйди. Малкуит дарвозабонга жуда суст тўп узатди ва бунинг натижасида Роналду Мерет билан бирга-бир вазиятга чиқиб неаполликлар посбонидан ўтиб кетди. Унинг йўлини қўполлик эвазига тўсган Меретга қизил карточка кўрсатилди. Жарима зарбасини Миралем Пьянич муваффақиятли амалга оширди. Бир оз вақт ўтиб, 1 киши кам бўлиб қолган Анчелотти шогирдлари жуда яхши вазиятга эга бўлишди. Зелинскининг Шенсни дарвозасига йўллаган зарбаси устун тегиб, майдон четига кетиб қолди. 39-дақиқада Эмре Жан ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди. 

Иккинчи бўлимнинг бошида Миралем Пьянич ўзининг учрашувдаги иккинчи сариқ карточкасини олган ҳолда майдонни тарк этди. Футболчилар сони тенглашганидан кейин мезбонлар хафвли ҳужумлар сони ва сифатини оширишди. Натижа эса узоқ куттирмади. 61-дақиқа. Кальехон жамоадоши Лоренцо Инсиньенинг узатмасидан унумли фойдаланди  — 1:2. 

Учрашувда бошқа тўп киритилмади ва "Ювентус" турнир жадвалида энг яқин тақибчиси ҳисобланган "Наполи"дан 16 очко илгарилаб кетди. 

Наполи – Ювентус 1:2 (0:2, 1:0)

«Сан-Паоло»

Голлар: 0:1 – 28 Пьянич, 0:2 – 39 Джан, 1:2 – 61 Кальехон.

Наполи – Мерет, Кулибали, Хюсай, Максимович, Малькюи (Мертенс, 46), Зелиньски, Аллан, Кальехон (Уна, 78), Фабиан Руис, Инсинье, Милик (Оспина, 27).

Ювентус – Шченсны, Кьеллини, Алекс Сандро, Жоау Канселу (Де Шильо, 61), Бонуччи, Пьянич, Джан, Матюиди, Бернардески (Дибала, 85), Манджукич (Бентанкур, 74), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Пьянич (34), Жоау Канселу (54), Максимович (77), Алекс Сандро (83), Кулибали (86), Аллан (89), Бентанкур (89), Дибала (90).

Четлатишлар: Мерет (25), Пьянич (47).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг