UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

16 мар 17:54
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Абдуғофуров - Силягин. Рақиб аввал ҳам ўзбек боксчиси билан жанг қилган, Хижнякни мағлуб этган (Превью)

20 март куни Москва шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида яримоғир вазн тоифаси чемпиони Артур Бетербиев германиялик Адам Дейнесга қарши рингга кўтарилади. Баҳс WBC ва IBF камарлари учун ташкил этилади. Аммо бизни кўпроқ, ушбу жанг оқомидаги бошқа жанг қизиқтиради - яъни, иккинчи ўрта вазн тоифасида WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров ўз камарини россиялик Павел Силягиндан ҳимоя қилади.

Ёдингизда бўлса, Абдуғофуров 2018 йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида Дмитрий Чудиновни мағлуб этган ҳолда, WBC Silver камарини қўлга киритганди.

Ўшандан кейин боксчимиз бир марта, 2018 йилнинг ноябрида Филиппинда хитойлик Вужати Нуерлангдан ҳимоя қилган. Ўшандан кейин боксчимиз Челябинскда Гасан Гасановга қарши жанг қилиб, рақибини муддатидан олдин мағлуб этганди. Лекин 2019 йилннг август ойида ташкил этилган бу жанг ҳимоя жанги мақомида бўлмаганди. Ана энди узоқ танаффусдан сўнг боксчимиз Москва шаҳрида россиялик Павел Силягиндан камарини ҳимоя қилади. Баҳс 12 раундга мўлжалланган. Жанг оқшоми Россиянинг "Patriot Promotions" компанияси томонидан ташкил этилмоқда.


Рақиб ҳақида 

27 ёшли Силягин 2020 йилнинг февралида проф боксда дебют қилган ва 1 йил ичида 6 та жанг ўтказиб улгурган. Ҳозирча у 6 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 4 тасида у рақибларини муддатидан олдин таслим этган. 7-жангига келиб, WBC Silver камари учун жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлмоқда. 

Силягиннинг ҳаваскор боксдаги рақиблари рўйхати билан танишар эканмиз, улар орасида Мадияр Саидраҳимовни ҳам кўришимиз мумкин. Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) доирасида ўтказилган жангда у боксчимизни мағлубиятга учратган экан. Бундан ташқари, Силягин томонидан мағлуб этилган боксчилар рўйхатида украиналик Олександр Хижняк ҳам бор. Боксчилар 2015 йили WSB турнирида ўзаро жанг ўтказишган экан. Шунингдек, у 2015 йили Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. 


Рейтингдаги ўринлар

Айни пайтда Абдуғофуров вазнда 4-ўринни эгаллаб турибди. Силягин эса 37-поғонани банд этган. Ушбу вазн тоифасида чемпионлик камари мексикалик Сауль Альваресга тегишли. Агар Абдуғофуров ушбу жангни ўз фойдасига ҳал қила олса, бу унинг рейтингдаги ўрнига яхши таъсир қилади. 


Таҳририят фикри

Ушбу жанг Россияда ўтказилаётгани ва рақиб мезбон боксчи эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Абдуғофуров ушбу жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилиши лозим. Мухлислар унинг ижросидаги жангларни соғиниб қолишган. Умид қиламизки, боксчимиз ушбу баҳсда ғалаба қозонади ва чемпионлик жангига янада яқинлашади. 


Абдуғофуров жанг ҳақида

"Машғулотлар яхши бўлди, асосан зарба кучига эътибор қаратдим. Рақибнинг бўйи узун ва техникаси кучли бўлганлиги боис кўпроқ қорин қисмига бериладиган зарбалар устида ишладик. Мазкур тўқнашувда WBC Silver камаримни ҳимоя қиламан", - деди боксчимиз www.olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
16 мар 18:41:35
Adhamjon 40 C123 MA
Alloh yuzini yorug' qilsin. Omad.
+1   
16 мар 18:30:47
Farruxufcboksmma
Shu raqibdan ham o'tib oladigan bo'lsa Azizbek katta extimol bn eliminator janggida qatnashadi. Omad Azizbek
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг