UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 мар 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдул-Азиз Абдулвахабов PFL лигасида дебют қилади

Енгил вазнда амалдаги ACA чемпиони Абдул-Азиз Абдулвахабов янги PFL мавсумида иштирок этади.

У Америка лигаси баннери остида ўтказиладиган дебют жангида мисрлик Ахмед Амирга қарши октагонга чиқади. Ташкилот расмийлари PFL 3 турнири жуфтликларини расман тасдиқлашди. Ушбу турнир 14 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, 34 ёшли Абдул-Азиз Абдулвахабов қаторасига 4 та ғалабали серия билан кетмоқда. Охирги жангида бразилиялик Хакрэн Диасни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 30 ёшли Ахмед Амир эса Brave CF лигасида кетма-кет 3 та жангда ғалаба қозонган.

Шунингдек, PFL 3 турнирида россияликлардан Магомед Магомедкеримов ва Магомед Умалатов ҳам октагонга кўтарилади. Улар мос равишда Дон Мадж ҳамда Дилано Тейлор билан тўқнаш келишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг