UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

22 дек 09:56
Янгиликлар

Футбол

Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги ойларда энг кўп муҳокама қилинаётган футболчига айлангани шубҳасиз.

Бир неча кун аввал хориж ва ўзбек матбуотида Ҳусановнинг эҳтимолий трансфери билан машҳур футбол агенти Жорже Мендеш шуғулланиши ҳақида хкбарлар пайдо бўлди. Бу хабарларга футболчининг агенти изоҳ берди:

"Абдуқодир Ҳусановнинг барча ишлари билан Football Group агентлиги ва шахсан мен шуғулланаман. Эҳтимолий трансфер бўйича деярли бир ойдан буён Европада бўлиб турибман. Кўплаб инсонлар билан учрашяпмиз, бу уларнинг трансферга алоқаси бор дегани эмас.

Биз футболчига қизиқаётган клублар билан тўғридан-тўғри ва ўртакашларсиз музокара ўтказяпмиз.

Барчани ҳурмат қиламиз. Лекин айни пайтда бошқа агент ёки агентларнинг Ҳусановга алоқаси йўқ. Ўзбек ОАВдан бунга эътиборли бўлишларини илтимос қилган бўлардим.

Эҳтимолий трансферда энг муҳими пул эмас, балки футболчининг ривожланишдан тўхтаб қолмаслиги бўлади. "Ланс"га ўтишдан олдин ҳам биз катта пулга эмас футболчининг ривожланиши учун идеал жамоа топишга интилган эдик. Яъни, Абдуқодир ҳозиргидек ўйин амалиётига эга бўладиган ва ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубга ўтиши тарафдоримиз. Футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги бўлажак учрашувлардан олдин жуда муҳим", - деди Гайрат Хасбиуллин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг