UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

09 ноя 09:18
Янгиликлар

Шахмат

Афруза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпиони!

Бразилиянинг Санта-Катарина штати Флорианополис шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича учта ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Қувонарлиси, дунё биринчилигининг 16 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпионига айланди. У энди икки карра жаҳон чемпиони. Ҳамюртимиз 10-турда ҳиндистонлик Мриттика Маликка қарши қора доналарда ўйнаганига қарамай, ғалаба қозонди. Афруза ўтган йили Италияда 14 ёшгача шахматчилар ўртасида ҳам жаҳон чемпиони бўлган эди. 

Ҳамдамова 10 та учрашувдан фақат биттасида дуранг ўйнаб, қолган барча партияларда зафар қучди. Афрузанинг энг яқин таъқибчиси ўзидан икки очко кам жамғарган. Бугун жаҳон чемпионимиз сўнгги 11-турда оқ доналарда қозоғистонлик Зарина Нургалиевага қарши баҳс олиб боради. Ҳамдамовада 9,5 очко бўлса, кучли учликдан жой олган германиялик Чарис Пеглау ва Зарина Нургалиева ҳисобида 7,5 тадан очко бор.   

Бразилиялидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача ўғил болалар мусобақасида қатнашаётган Жавоҳир Бозоров 10-турда қора доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган Алексей Прохоровга имкониятни бой бериб қўйди. У 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 31-ўринни эгаллаб турибди. Бу ёш тоифасида қозоғистонлик Эдгар Мамедов 8,5 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

Афсуски, 14 ёшгача қизлар мусобақасида иштирок этаётган Нилуфархон Имомқўзиева ҳам 10-турда мағлубият аламини тотиб кўрди. Шахматчимиз қора доналарда Оксана Горячкина (FIDE)га ютқазди ва совриндорлар сафидан жой олиш имкониятини кескин пасайтириб юборди. Бугун у сўнгги 11-турда ўзи сингари 7 очкога эга бўлиб турган грециялик Александри Димитрага қарши баҳс олиб боради. Бу ёш тоифасида Диана Ҳафизова (FIDE) 9 очко билан муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди. Тўрт шахматчи 7,5 тадан очко жамғариб, кумуш ва бронза медалларга даъвогарлик қиляпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг