UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

28 янв 09:55
Янгиликлар

Баскетбол

Афсонавий Брайант ва унинг қизига улар ҳалокатга учраган жойда ҳайкал ўрнатилди + ФОТО

Теглар :  Кобе Брайант
2020 йилнинг 26 январи нафақат баскетбол, балки бутун спорт олами учун қайғули кун бўлди.

Бундан икки йил аввал баскетбол афсонаси Кобе Брайант, унинг 13 ёшар қизи Жанна ва вертолётда бўлган яна 7 нафар инсон ҳалокатга учраганди. Уларнинг барчаси воқеа жойида ҳалок бўлишди. 

«Лейкерс»нинг собиқ баскетболчиси Коби Брайант ва унинг қизи Жанна учун ёдгорлик чоршанба куни Калифорниянинг Калабасас шаҳрида вертолёт ҳалокатга учраган жойда, улар билан бўлган яна етти нафар кишининг фожиали ўлимидан икки йил ўтиб ўрнатилди.

Ёдгорлик ҳайкалтарош Ден Медина томонидан яратилган. Унда Кобе ўзининг севимли жамоаси "Лейкерс" либосида Жаннани қучоқлагани тасвирланган. Жанна ҳам спорт формасида ва қўлида баскетбол тўпини ушлаб олган. Иккиси бир-бирига қараб жилмайиб турибди.

Ёдгорликда 2020 йил 26 январда рўй берган вертолёт ҳалокатида Брайант, унинг қизи Жанна ва яна етти нафар қурбонларнинг исмлари ёзилган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг