UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0

09 апр 13:30
Янгиликлар

Шахмат

Афсонавий Карпов даъвогар турнири фаворитини айтди

Бир кунлик танаффусдан сўнг Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар турнири давом эттирилади.

Дунёнинг саккиз нафар гроссмейстерлари ўртасида кечаётган турнир ғолиби жаҳон тожи соҳибига қарши ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. Россия шахмат федерациясининг фахрий президенти, 12-жаҳон чемпиони Анатолий Карпов ҳамюрти Ян Непомняшийни ушбу турнир ғолиблиги учун асосий даъвогар деб атади. Айнан Ян аввалги даъвогарлар турнири ғолиби сифатида тож учун курашганди. 

"Турнир старти Ян учун бироз омадсиз келди. Лекин кейин у ўз ўйинини топиб олди. У учун хурсандман. Мусобақа таркиби жуда кучли, кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Хикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳиндистонлик шахматчилар кучли. Кураш охирги тургача давом этишига шубҳам йўқ. Шундай бўлса-да, Непомняшийнинг имкониятларини бироз юқорироқ баҳолаяпман", — дея Карповнинг сўзларини келтирмоқда "РИА Новости Спорт".

Маълумот учун, даъвогарлар турнири 22 апрелга қадар давом этади. Унинг ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик Дин Лижэнга қарши тож учун ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг