UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 09:20Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0

02 авг 16:24
Янгиликлар

Футбол

АГМК футзал клуби Осиё чемпионатига кетишдан олдин матбуот анжумани ташкил этди (батафсил)

Теглар :  ФутзалАГМК
Хабарингиз бор, 7-17 август кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати ташкил этилади.

Мазкур чемпионатда юртимиз шарафини Олмалиқнинг АГМК футзал клуби ҳимоя қилади. Бугун ушбу чемпионат олдидан клуб аъзолари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Фаязов, АГМК клуби бош директори Мухтор Қурбонов, футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петров, жамоа сардори Рустам Умаров, клуб футболчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 


Улуғбек Фаязов: -Бугунги йиғилишимизнинг асосий сабаби - футзалчиларимиздир. Александр Петров бошчилигидаги жамоамизнинг эришган ютуқларини алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим. Улар Таиланддаги мусобақада иштирок этиш учун клубнинг 14 нафар аъзоси билан йўл олишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган мусобақада футзалчиларимизга омад тилайман. Эришган ютуғингиз учун раҳмат, келажакда олдингизга қўйилган вазифаларни бажаришда ҳам омад тилайман. Шу ўринда, жамоа мураббийи Александр Петровга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтаман. 

Жамоамиз бир неча йил давомида мамлакатимиздаги мусобақаларда юқори ўринларда юрибди. Қайд этилаётган натижалар бизни жуда хурсанд қилмоқда. Умид қиламанки, келажакда ҳам биз совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз. 

Александр Петров: -Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олмоқдамиз. Мусобақа деярли 10 йилдан буён ўтказилади. Бу жиддий мусобақа, у ерда кучли рақиблар бор. Дастлабки баҳсда ўтган йилги мусобақа финалчилари бўлган Вьетнам клубига қарши ўйнаймиз. Шунингдек, Қатар ва Ироқдан ташриф буюрадиган жамоаларга қарши баҳс олиб борамиз. Имкон даражасида мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. 

Клуб раҳбарияти тайёргарлик учун етарлича шароит яратиб берди. Тожикистонда йиғин ўтказдик. У ерда бир неча ўртоқлик ўйинларини олиб бордик. Шунингдек, Тошкентда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказдик. Жамоа асосининг 80 фоизини ёшлар ташкил қилади. 

Мухтор Қурбонов: -Жамоамиз 4 йил кетма-кет мамлакат чемпиони бўлмоқда. Бу бизни жуда хурсанд қилмоқда. Олдинда турган мусобақада йигитларимизга омад тилаймиз. 

Рустам Умаров: -Жамоа номидан барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мусобақага тайёрланиш учун Тожикистонда йиғин олиб бордик. Мазкур ўқув-машғулот йиғинлари жуда яхши ўтди. Бу борада иш олиб борганларга раҳмат айтаман. Биз мусобақада қатнашиб, мамлакатимиз байроғини юқориларга кўтармоқчимиз. 


Шундан сўнг ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Толибжон Қосимов (championat.asia сайти муҳбири): -Мазкур мусобақада 2 нафар легионер лимити бор. Рақибларимиз одатда ушбу лимитдан фойдаланишади. АГМК нима учундир сўнгги мавсумларда гуруҳдан чиқа олмаяпти. Нима учун жамоа легионер олиб келиш вариантини кўриб чиқмаяпти? 


Улуғбек Фаязов: -Бизнинг сиёсатимиз асосан ўз футболчиларни тарбиялаб, ўша савияга чиқаришдир. Тўғри, легионерсиз жамоани юқори ўринларда ушлаб туриш қийин. Аммо, биз легионерга ажратиладиган маблағни ўз футболчиларимизга йўналтирмоқчимиз. Умуман олганда, бразилиядан ҳам бу бўйича номзодларни кўриб чиқдик. Айни пайтда бу борада иш олиб борилмоқда. Агар вақти келиб, бу бўйича жуда катта зарурият туғилса, ушбу масалани батафсил кўриб чиқамиз. 

Александр Петров: -Бу жуда катта фойда бўлган бўларди. Аммо, улар жуда катта пул сўрашади. Шунингдек, қисқа муддатли шартномаларга рози бўлишмайди. Улар истаётган маош клуб бюджетининг ярмига тенг. 



Толибжон Қосимов (championat.asia сайти муҳбири): -Вьетнам ва Ироқ клубларидаги футболчилар МТЖ аъзолари ҳисобланади. Жамоамиз таркиби эса асосан ёш футболчилардан ташкил топган. Сиз ниманинг ҳисобига кучли рақибларни мағлуб этмоқчисиз?

Александр Петров: -Биз Тожикистондаги йиғинда ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Улар қаторида ўз терма жамоаларининг футболчилари бор эди. Йигитларимиз ўша ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилишди ва ғалаба қозонишди. 

Улуғбек Фаязов: -Биз жамоани уч ҳафтага Таиландга жўнатаяпмиз. Чунки, футболчиларимизнинг финалга қадар етиб боришларига ишонамиз. Шу сабабли, жанговар кайфиятда майдонга тушинг. Омад тилаймиз. 


Зуҳриддин Қиличев ("Спорт ТВ" муҳбири): -Рағбатлантириш учун футзалчиларга нима ваъда қилинди?

Улуғбек Фаязов: -Ички низомимиз бўйича белгиланган суммалар бор. Совринли ўринлар эгаллаганда бериладиган пуллар миқдори маълум. Буни футболчиларимиз жуда яхши билишади. 


Толибжон Қосимов (championat.asia сайти муҳбири): -Рустам Умаровга савол: Сиз ушбу мусобақадаги ёрқин ўйинларингиз орқали дунёнинг энг яхши 10 нафар дарвозабони сафига киргансиз. Сиз яна ўша даврдагидек ўйин кўрсата оласизми?

-Ҳа, 2012 йил эди. Бунга жуда кўп вақт бўлди. Ўшанда "Ардус" билан кумуш медалини қўлга киритгандик. Биз ёш ва кучли эдик. Таркиб ҳам ажойиб эди. Бу йил ҳам мусобақага яхши таркиб билан кетяпмиз. Сиз Бразилия, Эронда легионерларни назарда тутиб савол бердингиз. Бизда ўзимизнинг "бразилияликлар" етарли. Биз ўзимизга ишоняпмиз. 

Шу тариқа, АГМК футзал клуби иштирокидаги матбуот анжумани якунланди. 

Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

ФОТО: Толибжон Қосимов


Тадбир ниҳоясида жамоа аъзолари эсдалик учун суратга тушишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг