UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

22 июл 14:51
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Аламли мағлубиятлар. Теннис қироли Рожер Федерернинг "Улкан тож" финалларидаги энг аламли 5 та мағлубияти

Теглар :  ФедерерТеннис
Яқинда якунига етган "Уимблдон" мусобақасининг финал учрашувида Рожер Федерер Новак Жоковичга беш сетлик баҳсда аламли тарзда мағлуб бўлди.

Шу боисдан, Рожернинг "Катта дубулға" турнирларининг финалидаги энг аламли мағлубиятларини эслатиб ўтамиз.

"Ролан Гаррос-2008". Рафаэль Надаль – Рожер Федерер – 6:1, 6:3, 6:0.

Парижда уч марта кетма-кет финалда учралган мағлубият Федерер учун жуда оғирли бўлган. Лекин Рожер “Ролан Гаррос”даги энг аламли мағлубиятини 2008 йилдаги турнирнинг финалида қабул қилиб олган. Ўша баҳсда Рожер ҳудди болакайдек ўйин кўрсатган. Учрашув икки соатга бормай якунланган. Энг ёмони швейцариялик теннис қироли ХХI асрдаги дастлабки ноллик сетини қабул қилган.



"Уимблдон-2008". Рафаэль Надаль – Рожер Федерер – 6:4, 6:4, 6:7 (5:7), 6:7 (8:10), 9:7.

“Ролан Гаррос”даги аламли мағлубиятдан икки ой ўтиб теннис қироллари “Уимблдон” мусобақасининг финалида яна бир бор тўқнаш келишди. Бу баҳс Лондондаги “Улкан тож” мусобақасидаги энг шиддатли финал баҳси сифатида тарихга кирган. Баҳсда Федерер рақибига қаттиқ қаршилик қилишга қарамай, яна бир бор Надалдан мағлубият қабул қилиб олди. Шу тариқа, Рожернинг "Уимблдон"даги беш йиллик ғалабали серияси якунланган.



"Australian Open-2009". Рафаэль Надаль – Рожер Федерер – 7:5, 3:6, 7:6 (7:3), 3:6, 6:2.

Федерернинг фаолиятидаги учинчи аламли мағлубиятини яна бир бор грунт қироли Рафаэль Надалдан қабул қилиб олди. Рафа ҳард қопламали турнирларда у қадар муваффақиятли иштирок этмаган. Лекин, 2009 йилги "Australian Open” баҳсларида барчани лол қолдиришни уддалади. Кўпчилик финалда Рожер рақибини қийинчиликсиз мағлуб этади деб ўйлаганди. Сабаби, Рафаэль ҳардда яхши ўйнолмайди, бундан ташқари бир кун илгари Вердаскога қарши ярим финал учрашувида беш соат давом этган беш сетлик учрашув ўтказганди. Лекин, финалда Рафаэль Рожерга нисбатан тетикроқ ўйин кўрсатиб ғалаба қозонди. Шу тариқа, швейцариялик теннисчи бир йил давомида учинчи марта “Улкан тож” мусобақасининг финалида Надалдан мағлубиятни қабул қилиб олди.



"US Open-2009". Хуан-Мартин дель Потро – Рожер Федерер – 3:6, 7:6 (7:5), 4:6, 7:6 (7:4), 6:2.

Бир нечта омадсиз финаллардан сўнг Федерерга омад кулиб боқишни бошлади. 2009 йилда фаолиятидаги биринчи ҳамда ягона “Ролан Гаррос” турнирида зафар қучди. Бу ғалабадан сўнг, бир ой ўтиб “Уимблдон”да ютиш бўйича афсонавий Пит Сампраснинг рекордини яхшилади. Рожер АҚШдаги “Улкан тож” финалида аргентиналик Хуан-Мартин дель Потрога қаши баҳс олиб борди. Федерер ҳал қилувчи тўртинчи сетда иккита матч поинтдан фойдалана олмади, бешинчи сетда эса дель Потро шунчаки рақибини яксон қилиб ташлади.


"Уимблдон-2019". Новак Жокович – Рожер Федерер – 7:6, 1:6, 7:6, 4:6, 12:12 (7:3)

Бир неча кун олдин ўтказилган "Уимблдон" финалида Рожер ғалабага жуда яқин келганди. Орада у матчболга ҳам эга бўлганди. Афсуски, қаҳрамонимиз 40:15 кўринишидаги матчболни ғалабага айлантира олмади ва якунда Жокович ғалабани ўз томонига оғдириб олди. 


Ҳорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг