UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0

30 окт 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алекс Волкановски Топурия билан реванш жангининг эҳтимолий муддатини айтди

Ярименгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, австралиялик Алекс Волкановски амалдаги чемпион Илия Топурия билан иккинчи жанги қачон бўлиб ўтишини айтди.

Унинг фикрича, грузиялик чемпион билан реванш жанги 2025 йилнинг бошида бўлиб ўтиши мумкин.

"Рақиб ҳудудида кўп марта жанг қилганман. Мени бир неча бор мақташди, лекин Испанияда турнир уюштиришса, ажойиб бўларди. Тасаввур қилиб кўринг. Бу қачон содир бўлади деган савол туғилади.

Агар бу 2025 йилнинг охирида амалга ошса, икки йил жангсиз қолиб кетаман. Ёшим ҳам ўтиб боряпти. Менда чемпионликни қўлга киритиш учун сўнгги имконият бор ва бунга бор кучимни бераман. Умид қиламанки, биз буни келгуси йилнинг бошида амалга оширамиз", деди Волкановски.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг