UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

25 янв 17:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Поветкин допинг сабаб тўрт йилга дисквалификация қилинди

Халқаро допинг тест агентлиги (ITA) россиялик боксчи, собиқ WBA йўналиши чемпиони Александр Поветкинни антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилди.

Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

"Суриштирув натижасида 2014 йилда Поветкин томонидан топширилган намунада тақиқланган остарин моддаси аниқланди. Остарин – андроген рецепторларининг селектив модулятори бўлиб, у мушак массасини ошириш ва жисмоний имкониятларни кучайтириш учун спортчилар томонидан кенг қўлланилади.

Спортчи бу ҳолат ҳақида хабардор қилинганидан сўнг, шикоят қилмасликка қарор қилди. ITA 2024 йил 21 октябрдан 2028 йил 20 октябргача бўлган даврда Поветкинни тўрт йилга дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди", — дейилади ITA баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Поветкин профессионал боксдаги фаолиятини якунлаган. Унинг сўнгги жанги 2021 йил март ойида ўтказилган бўлиб, унда британлик Диллиан Уайтга техник нокаут билан ютқазган. Умумий ҳисобда Поветкин 36 та ғалаба (23 та нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг