UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

21 янв 15:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик отаси ҳақида: «Унинг юраги тўхтаб бўлганидан кейин етиб келганимдан афсусдаман»

Александр Усик отаси билан муносабати ва унинг ўлими ҳақида гапирди.

«Отам жуда қаттиқўл эди. Бунинг учун ундан миннатдорман. Қизим туғилганидагина отамни тушуна бошладим. У ўша вақтларда бетоб эди. Аввалари ҳеч қачон уни тушунмаганман. Бу мумкин эмас, у мумкин эмас, буни ўқи, уйда ўтир. Мен аллақачон 11 синфдаман ва соат 11 да уйда бўлишим шарт. Буларни ҳеч бирини тушунмаганман. Ҳар куни шу вақтда уйда бўлардим. Чунки уйда мени жазо кутарди. Ҳа, отам мени урарди. Бунда уни айбламайман. Балки мен билан бошқачасига муомала қилиб бўлмагандир. Мен эса қулоғимни тешиш, татуировка қилиш, спиртли ичимликларни ҳушламасамда маст бўлиб келиш кабилар билан унга жаҳлимни кўрсатардим.

Мен жуда аҳмоқона ҳарактерга эга, муроса қилиб бўлмайдиган эдим. Биз отамни операция қилдирдик. Опареациядан бир йил ўтгач унинг юраги тўхтади. У яшаб қолиши учун тиббиётга ёки бошқа нарсаларга нисбатан қатъиятли бўлмаганимдан афсусдаман. Отамнинг вафотидан 6 ой ўтгач мен учун жуда қийин бўлди. Фильмлардаги каби у билан гаплашдим. Лекин Яратганга шукур, тўғри кўрсатмалар билан ёрдам берди. 6 ойдан кейин мен уни тушимда кўрдим, у жуда хурсанд, жисмонан кучли эди. 

Албатта, мен ҳамма нарса учун отамдан миннатдорман. Унинг қаттиқ тартиб интизоми туфайли шу ердаман.

Вафотидан аввал унга айтишга улгурмаган гапларимдан афсусланаманми? Кела олмаганимдан афсусдаман. Унинг юраги тўхтаб бўлганидан кейин етиб келдим. Қисқа муддатда бу менга жуда қаттиқ зарба берди», - деди Александр Маша Ефросининага берган интервьюсида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг