UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0

11 авг 09:32
Янгиликлар

Гимнастика, Токио-2020

Алина Кабаева: Ҳакамлар исроиллик гимнастикачини мағлуб этишини хоҳлашмади

Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони Алина Кабаева Токио Олимпиасида россиялик гимнастикаларнинг чиқишларига берилган баҳолардан ғазабланди.

"Албатта, Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида содир бўлган воқеа жаҳон бадиий гимнастикаси учун даҳшатли ҳолат. Дина Аверина аъло даражада иштирок этди, у тўрт дастурни ҳам аъло даражада бажарди, элементларни бехато ижро этди. Исроиллик рақиби каби ҳеч нарсани тушириб юбормади.

Дина Аверина охирги дастурини тасма билан тугатди ва хатосиз яхши бажарди. Аммо, унга баҳо бериш учун 6 дақиқа сарфланди. Гарчи ҳозирда агар сиз ҳамма нарсани хатосиз яхши бажарган бўлсангиз, бир-икки дақиқа кутишингиз мумкин, лекин 6 дақиқа эмас... Бу нима дегани? Ҳакамлар баҳоларни ҳисоблашган ва Аверина исроиллик гимнастикачини мағлуб этишини хоҳлашмаган.

Биласизми, кўплаб спорт турларини НАТО мамлакатларидан келган ҳакамлар баҳолайдилар ва у ерда бизнинг спортчилар ғалаба қозонишади. Шунинг учун, менимча, бу савол ноўрин.  Шунчаки, яхши ва унчалик яхши бўлмаган одамлар бор.

Ҳа, Ашрам яхши гимнастикачи, у яхши чиқиш қилди, лекин қўпол хатога ҳам йўл қўйди. Бу хато учун ундан бир очко олиб ташланиши керак эди, аммо 0,7 очко олиб ташланди. Бундай хато билан Олимпия ўйинларида ғалаба қозонилмайди", - дея Кабаеванинг сўзларини келтиради РИА Новости "Россия" 1 телеканалига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилдан бери биринчи марта Россия бадиий гимнастика бўйича олтин медаль олмади. Бу россиялик Дина Аверина шанба куни кўпкурашнинг яккалик баҳсларида Исроил спортчиси Лина Ашрамга ютқазиб, кумуш медаль соҳибасига айлангандан кейин содир бўлди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг