17 окт 10:13
Янгиликлар
Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT
Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб журналист Алан Брейзил маълум қилди.
"Мен буни тасдиқлай олмайман, аммо менга Усмановнинг "Эвертон"га қайтишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар етиб келди. Унда жуда, жуда катта пул бор. Кўринишидан, жаноб Усманов агар имкони бўлса, "Эвертон"га катта миқдорда маблағ киритиш учун қайтишга ҳаракат қилмоқда", — дейди Брейзилнинг сўзларини talkSPORT нашри.
Forbes маълумотларига кўра, Усмановнинг бойлиги 12,5 миллиард еврога баҳоланмоқда. "Эвертон" 2022 йилнинг мартида тадбиркорнинг компаниялари билан ҳомийлик шартномаларини тўхтатган эди. Аввалроқ Усманов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилган эди. Бироқ, Буюк Британияга кириш тақиқи ва активларнинг музлатилиши ҳамон ўз кучида қолмоқда.
Фикрлар