UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

12 фев 14:42
Янгиликлар

Бошқалар

Алишер Усмонов Томас Бахга Олимпия ҳаракатининг энг ноёб қўлёзмасини совға қилди

Бир неча ой муқаддам АҚШдаги ким ошди савдоларининг бирида замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси Пьер де Кубертенга тегишли қўлёзмалар номаълум шахс томонидан рекорд суммада сотиб олингани ҳақида хабар берилганди.

Қўлёзмалар учун 8,806,500 АҚШ доллари тўлаган инсон номи бугунга келиб аён бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)манифестининг қўлёзмаси ким ошди савдолар тарихида спортга алоқадор энг қиммат буюм сифатида қайд этилди. Афсонавий бэйсболчи Бейб Рутнинг “Нью-Йорк Янкис” жамоасидаги либоси ўтган йил 5.4 миллион АҚШ долларига сотилиб, бунгача мазкур йўналишдаги рекорд натижа сифатида кўрсатилганди.

Маълум бўлишича, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов мазкур ноёб қўлёзмаларни сотиб олган. Алишер Бурханович бугун мазкур битикларни Лозаннадаги ХОҚ музейига топширди ва уни ташкилот раҳбари Томас Бах қабул қилиб олди.

Мазкур қўлёзма 14 вароқдан иборат бўлиб, замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси – барон Пьер де Кубертен томонидан 1889 йил сиёҳ билан қўлда ёзилган ва 1892 йили илк бор оммага ўқиб-эшиттирган.

“Буугун барчамиз тарихга гувоҳ бўлдик. Бир томондан, тарихий ҳужжатни, замонавий Олимпия ҳаракати асоси бўлган нутқ матнини кўрамиз. Иккинчи томондан, қўлёзмалар ўзининг асл жойи, Олимпия уйига етиб келишидек муҳим воқеликка шоҳидмиз. Сизнинг ҳимматингиз имконсиз нарсанинг рўёсини кўрсатиб турибди. Бундай ёрдамингиз билан ўз тарихимиз ва асосчимиз белгилаб берган йўналиш бўйича юриш имкониятига эга бўламиз”, – деди Томас Бах.

Ўз навбатида Алишер Усмонов ҳам тарихий ҳужжатларнинг асл жойига етиб боргани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу матн замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жой”, – деди Алишер Усмонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 фев 17:47:42
Сурхон Барлос
кураш тезроқ олимпга кирса эди....... хар олимпиадада ҳеч бўлмаганда 5 тадан олтин чўнтагимизда бўларди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг